Taras Shevchenko

Тарас Григоревич Шевченко [1814.25.11(9.3), ҳозирги Черкасск вилояти Звенигород тумани – 1861. 26.2(10.3), Петербург] — украин шоири ва рассоми. 14 ёшидан помешчик П.В. Энгелгардтнинг дастлаб Вилшан қишлоғи, сўнг Вилно, 1831-йилдан Петербург шаҳарларидаги уйида рассом чифатида тарбияланган. Шевченко 1836-йил рассом И.С.Сошенко ва у орқали К.П.Брюллов, В.И.Григоревич, В.А.Жуковский сингари таниқли рус рассом ва адабиётчилари билан танишган. 1838-йил Брюлловнинг кимошди савдосида топган пули эвазига крепостнойликдан озод этилган. Шу йил Бадиий академияга қабул қилинган Шевченко тасвирий санъат сирларини эгаллаш билан бирга илгор ва курашчан дунёқарашли ижодкор сифатида шаклланган.
Шевченко илк балладаси 1838-йилда эълон қилинган. Унинг 1840-йил Петербургда нашр этилган "Қўбузчи" шеърий тўплами украин адабиёти тарихида янги даврнинг бошланганидан дарак беради. шаҳрининг романтик руҳ билан йўғрилган илк ижодида баллада, қўшиқ ва "ўйлар" устуворлик қилади. "Катерина" (1838) сингари дастлабки шеър ва достонларида крепостной воқеликка бўлган норозилик кайфияти яққол ифодаланган. Шевченко ижодининг шоҳ намуналаридан бири – "Гайдамаклар" (1841) достонида украин халкининг 1768-йилда поляк феодаллари зулмига қарши кўтарган қўзғолони тасвир этилган. Шевченко 1842–43 йилларда рус тилида "Никита Гайдай" драмаси, "Кўр қиз" ва "Истеъдодсиз" достонларини, рус ва украин тилларида эса "Назар Стодоля" (1843) драмасини ёзган.
Шевченко 1843-йил майида Украинага келиб, украин халқи ҳаёти билан яқиндан танишган. У шу сафар чоғида кўплаб расмлар яратиб, уларни "Украина манзаралари" (1844) албомида эълон қилган. 1844-йил февралда Петербургга қайтган Шевченко Бадиий академияни "эркин санъаткор" унвони билан тугатиб, 1845-йилда яна Украинага келган. У Киев археологик комиссиясининг рассоми сифатида Украинанинг бир қанча вилоятларига саёҳат қилган. шаҳрининг 1843–45 йилларда яратган "Туш", "Кавказ", "Даҳрий", "Укки", "Чўри" сингари достонлардан иборат "Уч йил" тўплами украин шеъриятининг янги жанрлар билан бойиши, унга сиёсий мавзуларнинг кириб келишига замин ҳозирлади.
Шевченко 1847-йил апрелда "Уч йил" тўпламига кирган шеърлари учун қамоққа олиниб, Орск қалъасидаги Оренбург алоҳида корпусига солдат сифатида юборилган. 1848-йил капитанлейтенант А.И. Бутаков шаҳрини Орол денгизини текшириш экспедициясига рассом сифатида таклиф этган. Шевченко мазкур сафар пайтида 350 дан зиёд акварел портрет ва манзаралар яратган. Аммо1850-йил апрелда Шевченко яна қамоққа олиниб, Каспий денгизи бўйидаги Манғишлоқ ярим оролга жўнатилган. Шевченко қаттиқ назорат остида бўлишига қарамай, 1851-йил геологик экспедиция таркибига рассом сифатида жалб этилган. Шевченко Новопетровскда қалъа комендантининг ижозати билан рус тилида "Созанда", "Эгизаклар" (1855), "Бахциз" (1856), "Нашъали сайр" (1858) сингари қиссалар ёзган. Аммо муаллиф бу асарларини ҳаётлик пайтида эълон қилолмаган. Николай И вафотидан кейин Шевченко озод этилган ва 1858-йил мартида шаҳрига Петербургда яшаши учун ижозат берилган.
Россия шу йилларда крепостнойлик ҳуқуқини бекор қилишга тайёрланаётган ва инқилобий уйғонишлар даврига кира бошлаган эди. Крепостнойлик тузумини ислоҳ этиш бўйича олиб борилаётган ишларни кўрган Шевченко халқни ҳурриятни инқилобий йўл билан қўлга киритишга чақирувчи асарлар ёзган.
Шевченко янги украин адабиётига халқнинг тарихий тақдири ва келажаги билан боғлиқ ғоя ва образларни олиб кирган, ундаги реалистик йўналишга янги ҳаёт бағишлаган. Айни пайтда украин тилининг миллий адабий тил сифатида шаклланиши ва камол топишида Шевченко ижоди катта рол ўйнаган.
шаҳрининг айрим асарлари ўзбек тилида нашр этилган. Тошкент шаҳрида унга ҳайкал ўрнатилган, номига кўча қўйилган.
Манбалар
- Танланган асарлар, 1–2ж., Т., 1959– 60; Катерина, Т., 1964; Сочинения, т. 1–4, М., 1977.
Адабиётлар
- Белецкий А. И., Дейч А. И., Тарас Шевченко. Критикобиографический очерк, М., 1964;
- Шевченковский словник, т. 1–2, Киев, 1976–77;
- Воспоминания о Т. Шевченко, Киев, 1982.
Ташқи wеб саҳифалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Тарас Шевченкога тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |