Taras Topolya
Тарас Володимирович Тополя (украинча: Тарас Володимирович Тополя; 21-июн 1987-йил, Киев, Украина ССР) – украиналик қўшиқчи, машҳур Антитила гуруҳининг яккахони, УНИCЕФнинг Украинадаги ёшлар элчиси, „Свободние ЮА“ хайрия жамғармаси ҳаммуассиси, волонтёр, Украина Қуролли Кучлари ҳудудий мудофаа кучлари кўнгиллиси, Россия-Украина уруши қатнашчиси.
Тарас Тополя | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1987-йил 21-июн |
| Касби | қўшиқчи |
| Фаолият йиллари | 2005 – ҳозиргача |
| Гуруҳлари | Антитила |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи | Алёша |
Ҳаёти
Тополя Киевда туғилиб ўсган. 6 ёшида Тополя мусиқа, шу жумладан скрипка чалишни ўрганишни бошлаган ва Ревуцкий эркаклар хорида хорда куйлаган. Тополя Прорезное кўчасидаги 48-сонли пойтахт гимназиясида ва И-ИИИ босқичли бўлган 8-сонли мактабда таҳсил олган. Мактабнинг юқори синфларида ўзи ташкил этган гуруҳни кейинчалик қайта шакллантирилиб, „Антитила“ деб номлаган.
Украина Ички ишлар миллий академиясида таҳсил олган. 2007-йилда олий юридик маълумотга эга бўлган. Академияда ўқиш давомида ўзи ва „Антитила“ гуруҳи „Шанс“ телелойиҳасида иштирок этишган. Ўшанда гуруҳ ғолиб бўлмаган бўлса-да, Кузма Скрябин гуруҳ ҳақида шундай деган эди: „Агар бу йигитларни саҳнага чиқариб юборсак, кўпчилик нафақага чиқишига тўғри келади“.
2008-йилда гуруҳ „Cатапулт Мусиc“ продюсерлик маркази билан ҳамкорлик қила бошлади. 2010-йилда гуруҳ продюсерлик марказидан ажралиб чиқиш ҳақида қарорни қабул қилган. Ўша пайтдан бошлаб гуруҳнинг менежмент ишларини „Антитила“ гуруҳининг клавишчиси Сергей Вусик ва Тарас Тополя олиб бормоқда.
Мусиқий фаолияти
Машҳур „Антитила“ мусиқий гуруҳининг ҳаммуассиси ва етакчиси, шунингдек, қўшиқлар муаллифи ва ижрочисидир.

2017-йилда „Антитила“ гуруҳи „Қуёш“ номли кенг кўламли турне ўтказишган. Турне Украинанинг 50 га яқин шаҳри, Беларуснинг бир шаҳри, АҚШнинг етти шаҳри ва Канаданинг бир шаҳрини қамраб олган. Турне Украинадаги нафақат вилоят марказларида, балки кўплаб туман марказлари ҳам ўтказилган[1][2]. „Қуёш“ турнесини якунлаб, „Антитила“ гуруҳи Украина Миллий рекордлар рўйхатига киритилган ва „Бир тур доирасида мусиқий гуруҳнинг энг кўп шаҳарларда консерт бериш рекорди“ номинациясида ғолибликка эришган. Бир юз бир кун ичида жамоа тўрт мамлакатни: Украина, Беларус, Америка Қўшма Штатлари ва Канадада ўз мусиқий пластинкасини намойиш эттиради. Гуруҳ 46 та консерт уюштирган, шундан 26 таси март ойига тўғри келган.
Скрябиннинг хотирасига бағишланган консертда унинг „Люди, як корабли“ деган машҳур қўшиғини қайта ижро этган. Қўшиқнинг бу талқини тингловчиларни лол қолдирган ва Тарас уни Скрябиннинг бек-вокалчиси Олга (Шпрот) Лизгунова билан биргаликда студияда ёзиб олишга қарор қилган.
„Будувуду“, „Вибирай“, „Над полюсами“, „Все красиво“, „Сонсе“, „Ҳелло“, „МЛНЛ“ албомларини чиқарган.
Жамоатчилик фаолияти
2014-йилда дўстлари билан волонтёрлик фаолиятини бошлади, „Свободние ЮА“ хайрия жамғармасини ташкил этган. Жамғарма орқали 8 миллион гривнадан ортиқ маблағ тўплашга эришган. Йиғилган маблағлар Украина ҳарбийларига дори-дармон ва ҳимоя воситаларини харид қилиш, шунингдек, аҳолига ёрдам кўрсатиш учун сарфланган.
УНИCЕФнинг Украинадаги ёшлар элчиси мақомида бутун мамлакат бўйлаб фаол ёшлар билан 100 дан ортиқ учрашув ўтказган. БМТнинг Ню-Ёркдаги бош қароргоҳи деворларида „Украине Эхист“ номли кенг кўламли кўргазмани ташкиллаштирган ва кўнгиллилар билан ҳамкорликда кенг тарғиб қилган[3][4]. Ушбу ҳаракат ҳозирда ҳам давом этмоқда.
2022-йил 24-февралда Россия қўшинлари Украинага бостириб киргандан сўнг Тарас Тополя „Антила“ гуруҳининг бошқа аъзолари билан биргаликда Украина Қуролли Кучлари ҳудудий мудофаа кучлари сафига қўшилган[5].
Мукофотлари
2019 – 3-даражали „Хизматлари учун“ ордени билан мукофотланган[6].
Оиласи
2013-йилда қўшиқчи Алёша[7] номи билан машҳур бўлган қўшиқчи Олена Тополяга уйланган. Уларни икки ўғли Марк ва Роман, шунингдек, қизи Мария бор[8].
Манбалар
- ↑ „«Красиво. Атмосферно»: Що говорять про фінальний концерт «сонячного» туру Антитіл у мережі“. 2020-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-июл.
- ↑ „ТУР 2017 — СОНЦЕ“. 2021-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-июл.
- ↑ „У штаб-квартирі ООН відкривається виставка «Украине ЭХИСТС»“. Радіо Свобода (2016-йил 11-январ). 2022-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
- ↑ „Лідер гурту "Антитіла" Тарас Тополя: Ми робимо щось схоже на контрастний душ - новини Еспресо ТВ | Україна“. эспресо.тв (2015-йил 6-декабр). 2022-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
- ↑ „Тарас Тополя з гуртом "Антитіла" вступили до лав тероборони ЗСУ (відео)“ (ук). www.униан.уа. 2022-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-март.
- ↑ „УКАЗ ПРЕЗИДЕНТА УКРАЇНИ №889/2019“ (ук). Офіційне інтернет-представництво Президента України. 2020-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-декабр.
- ↑ „Алёша таємно вийшла заміж“. ТаблоИД (2013-йил 9-июл). 2021-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
- ↑ „Алёша народила доньку і оголосила її ім’я“. ТаблоИД. 2020-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.