Tarasklar
Тарасклар (ўзларини пурепеча деб аташади) — Мексикадаги индейс халқларидан бири. Умумий сони тахминан 45 минг киши. Т. тили индейс тиллари орасида алоҳида ажралиб туради. Ҳозир Т. икки тилда (тараск ва испан) сўзлашади. Испанлар босқини бошланган даврда (ХВИ аср боши) Т.нинг мустақил давлати (пойтахти — Синсунсан ш.) мавжуд бўлган. Т. ўзларининг этник ҳудудлари ва ўзига хос маданиятларини сақлаб крлганлар. Диндорлари — католиклар, анъанавий эътиқодлар ҳам сақланган. Асосий машғулоти — деҳқончилик (жўхори, сабзавот, мевалар), кўллар атрофида яшовчилари балиқ овлаш билан шуғулланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |