Tarazed
Таразед (г Ақл/Гамма Эагле) — Бургут юлдуз туркумидаги қўш юлдуз. Юлдуз „Тарози шайини“ астеризмининг таркибий қисмидир.
Бу К3 спектрли тўқ сариқ рангли ёрқин гигант. Юлдуз Қуёшдан 460 ёруғлик йили масофасида жойлашган бўлиб, диаметри ундан 100 марта каттароқ ва Қуёшдан 2538 марта ёрқинроқ. Агар у Қуёш ўрнида жойлашган бўлса, Венера орбитасига етиб борарди. Сирт ҳарорати 4100 К. Таразеднинг кўринма юлдуз катталиги 2,72.
Номи астеризмнинг форсча номидан келиб чиққан бўлиб, شاهين ترازو, šāҳин тарāзу юлдузни ўз ичига олади. Форсча „шāҳīн“ (шоҳ лочини) ва „тарāзу“ (адолат) вақт ўтиши билан икки қисмга бўлиниб, иккита юлдузга ном берган — аслида „Таразед“ ва „Алшаин“ (Алшаин β Ақуилаэ)[1].
Ал Ачсаси Ал Моуаккет тақвимидаги юлдузлар каталогида бу юлдуз Менкиб ал Неср (منكب ألنسر — манкиб ал-наср) сифатида аниқланган, у лотин тилига Ҳумерус Вултурис (бургут елкаси) деб таржима қилинган.
Хитой анъаналарида бу юлдуз γ Ақуилаэ, β Ақуилаэ ва Алтаир[2] дан иборат бўлган астеризмга (Ҳé Гŭ — Ўрмон ноғораси)[3]. ишора қилади. г Ақуилаэ тўғридан-тўғри 河鼓三 (Ҳé Гŭ сан, Дарё ноғорасининг учинчи юлдузи) номи билан танилган. Хитойнинг „Тўқувчи ва чўпон“ афсонасида бу юлдузлар (γ Ақл ва β Ақл) Нюланг (牛郎 Ниуланг — Чўпон, Алтаир) ва Жинюнинг (織女- Тўқувчи, Вега) фарзандлари ҳисобланади.
Бургут гамма Б
Таразеднинг чақноғи 10,7 кўринадиган ҳамроҳи бор.
Манбалар
- ↑ Астрономическая лексика в английском и таджикском язиках /М. Г. Саидова // Молодой учений. — 2011. — № 4.
- ↑ 中國星座神話, wриттен бй 陳久金. Публишед бй 台灣書房出版有限公司, 2005, ИСБН 978-986-7332-25-7.
- ↑ „香港太空館 — 研究資源 — 亮星中英對照表“ (деадлинк). 2010-йил 19-августда асл нусхадан архивланган., Ҳонг Конг Спаcе Мусеум. Аccессед он лине Новембер 23, 2010.
Ҳаволалар
- Таразед, фон Симбад(Инглизча) )
- „Таразед, вон Жим Калер“ (деадлинк). 2009-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.
- Тасвир г Ақуилаэ[сайт ишламайди](Инглизча) )
- Тасвир г Ақуилаэ 2(Инглизча) )