0.1-1.5 mm
Вояга етган тардиграда

Тардиграда (Имиллаб юрувчилар) — танаси бўлимларга бўлинган, саккизта оёқли, сувда яшовчи микроскопик жонзот[1] . Баъзида "митти сув айиғи" деб ҳам номланади. Биринчи марта германиялик зоолог Иоган Август Эфраим Гёце томонидан 1773-йилда ўрганилган ва уни митти сув айиғи деб атаган. 1771-йилда эса италиялик биолог Лаззаро Спалланзани унга тардиграда яъни „секин қадамлар“ номини берган[2][3].

Тардиградалар ҳамма ердан топилган, денгизнинг тубидан то тўгларнинг чўққисигача, тропик ўрмонлардан тортиб, --Антарктидагача. Тардиградалар жонзотлар орасидаги энг чидамли турларга киради. Улар бошқа ўрганизмлар яшай олмайдиган, экстремал ҳароратларда, экстремал босимда, кучли радиацияда, қурғоқчилик ва озуқа етишмаслигида, ҳатто очиқ коинотда ҳам яшаб қола оладилар[4].

Вояга етган тардиградалар одатда 0,5 мм узунликда бўлади. Кўриниши ҳашоратлар қуртини эслатиб, тирноқлар ёки сўрғичларга эга 4 жуфт оёқлари бор. Мохлар ёки лишайниклар тардиградалар учун табиий яшаш муҳити ҳисобланади. Улар одатда майда сув ўтлари, ўсимлик ҳужайралари ва майда умуртқасизлар билан озиқланади.

Яшаб қолиш қобилиятлари

тардиградалар тирик қолиши мумкин бўлган ҳароратлар:

151 °C да бир неча дақиқа

−20 °C да 30 йил

−200 °C да бир неча кун

−272 °C да бир неча дақиқа

Босим. Улар вакуумга, шунингдек жуда юқори босимларга (атмосфера босимидан 1200 баравар ортиқ) бардош бера оладилар. Баъзи турлар, 6000 атмосфера босимига ҳам бардош бера олади, бу дунё океанининг энг чуқур жойи — Мариана ботиғидаги сув босимидан олти баравар кўпдир.

Дегидрация(сувсизлик)

тардиградалар қуруқ ҳолатда омон қолиши исботланган энг узоқ вақт, қарийб 10 йил, аммо 120 йиллик қуриган мохдан топилган тардиграда яна қониқарли шароитларга ўтказилганда, тирилмаган бўлса ҳам, ҳеч бўлмаганда битта оёғи қимирлагани ҳақида ҳисобот бор. Радиация тардиградалар бошқа ҳайвонларга қараганда 1000 баравар кўпроқ радиацияга бардош бера олади. Уларнинг ўртача ҳалокатли дозалари 5000 Гй. (Одамда бу кўрсаткич атиги 5-10 Гй). тардиградаларнинг бундай чидамлиликларининг сабаби, уларнинг ДНКсига радиация берган зарар жуда тез тикланишидадир.

Манбалар

  1. ↑ Миллер, Wиллиам „Тардиградес“. Америcан Сcиэнтист (2017-йил 6-феврал). Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
  2. ↑ Брусcа, Ричард C.; Мооре, Wендй; Шустер, Степҳен М.. Инвертебратес, 3рд, Синауэр Ассоcиатес, 2016 — 711–717-бет. ИСБН 978-1605353753. 
  3. ↑ Гросс, Владимир; Треффкорн, Сандра; Реичелт, Жулиан; Эппле, Лиса; Лüтер, Cарстен; Маер, Георг (Жануарй 2019). "Миниатуризатион оф тардиградес (wатер беарс): Морпҳологиcал анд геномиc перспеcтивес". Артҳропод Струcтуре & Девелопмент 48: 12–19. дои:10.1016/ж.асд.2018.11.006. ИССН 1873-5495. ПМИД 30447338. 
  4. ↑ Зҳоу, Сараҳ; ДеФранcо, Жосепҳ П.; Блаҳа, Ничолас Т. эт ал. (2019). "Аверсиве cондитионинг ин тҳе тардиграде, Даcтйлобиотус диспар". Жоурнал оф Эхпериментал Псйчологй: Анимал Леарнинг анд Cогнитион 45 (4): 405–412. дои:10.1037/хан0000218. ПМИД 31368766. ПМC 6776688. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6776688. 

Ҳаволалар