Абулфаттоҳ Фуманий “Тарих-и Гилон” (бошқача номи: “Футухот” ёки “Тарих-и Аҳмадхон”) деган муҳим асар ёзган (1629 й.дан кейин ёзилган). Асарда Эроннинг муҳим ўлкаларидан ҳисобланган Гилоннинг 1517-1629 йиллар орасидаги тарихи баён этилган.

Асар олти қисм (фасл, мақола) дан иборат. Ўз навбатида ҳар қисм боблар (гуфтор) га бўлинади. Асарда ффеодал муносабатлар, хусусан, подшоҳ ерларида ишловчи деҳқонларнинг аҳвволи ҳақида қимматли ма’лумотлар келтирилади; 1629 йили Гилонда бўлиб ўтган халқ ҳаракати (Одилшоҳ қўзғолони) батафсил баёён этилади.

“Тарих-и Гилон”нинг матни Санкт-Петербургда (1858 й.) ва Рашт (Эрон) да 1936 й. нашр этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎРГАНИЛАЙОТГАН МАМЛАКАТ (МИНТАҚА) ТАРИХСҲУНОСЛИГИ ВА МАНБАСҲУНОСЛИГИ (ЭРОН).