Tarixnavislik
Аҳмадшоҳ Дурроний биринчи мустақил афғон давлати подшоҳи сифатида тахтга ўтиргач ҳарбий юришлар билан бир қаторда давлат бошқарув тизимини ташкил этиш билан шуғулланди. Бу ишда унга Нодир Афшор саройида хизмат қилгани қўл келди. У ерда орттирган тажрибаларидан фойдаланган ҳолда у бир қатор тадбирларни амалга оширди. Булар сирасида салтанат солномаси — тарихини ёзиш иши ҳам бор эди. Бу ишни у Маҳмуд ал-Ҳусайний бинни Иброҳим Жомийга топширди. Маҳмуд ал-Ҳусайний солноманавислик бўйича Нодиршоҳ Афшор муншийси Мирзо Меҳдихондан таълим олган, тажриба ўрганган эди. У 20 йилга яқин Аҳмадшоҳ хизматида бўлиб, под-шоҳ¬нинг барча ҳарбий ва ноҳарбий сафарларида унга ҳамроҳлик қилди, воқеаларни шахсан ўзи кузатиб ёзиб боришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда муаллифнинг ўзи китобдаги маълумотлар „шах-сий мушоҳада“ ҳамда „содиқ ва ҳақгўй“ одамлардан олинган маълумотлар асосида ёзилганини таъкидлаган эди. „Аҳмадшоҳ тарихи“ солномаси 26 бобдан иборат бўлиб, ҳар боб Аҳмадшоҳ подшоҳлиги даврининг бир йилини ёритиб бора¬ди. Китобда Аҳмадшоҳнинг фотиҳона ҳарбий юришлари билан бир қаторда Афғонистоннинг Бобурийлар ва Шайбоний ўзбекла¬ри давлати билан, Туркистон ва Мовароуннаҳр хонликлари билан бўлган муносабатларига ҳам ўрин ажратилган. „Аҳмадшоҳ тарихи“нинг факсимил нашри 1974 йилда Дўст-мурод Саидмуродов томонидан амалга оширилган. Нашрга Саид-му¬родов ёзган муқаддима, аннотацияли сарлавҳалар, хронология ва кўрсаткичлар илова қилинган . Маҳмуд ал-Ҳусайний ушбу солномани ёзишда кўп нарсада, айниқса, услубда устози Мирзо Меҳдихоннинг „Дуррае Нодира“ („Нодир дури“) асарига эргашиб бадиий санъатлардан кенг фой-даланган. Матнда ўхшатиш, истиора, ийҳом (кўп маъноли сўзлар-нинг икки маъносини реаллаштириб ишлатиш) санъатлари кўп ишлатилгани туфайли, у бир томондан бадиий безак касб этган бўлса, бошқа томондан, асар мазмунини англашни қийинлаш¬тир-ган. Матнга киритилган Қуръони Карим оятлари, ҳадислар, улар¬га қилинган ҳаволалар матнни тўлиқ ва тўғри англаш учун этарли даражада тайёргарликка эга бўлишни талаб этади. Асарнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унга жуда кўп шеърий парчалар киритилган. Улар кўпинча насрда баён этилаётган воқеа давомини баён этади ёки унга нисбатан муаллиф муносабатини ифодалайди. Бу даврда ёзилган муҳим тарихий асарлардан яна бири Нур Муҳаммад Нурийнинг „Гулшани аморат“ („Амирлик гулшани“) китобидир. Нурий асли Қандаҳорлик паштунлар уруғидан бўлиб, юқори-даги асардан ташқари „Туҳфат ал-амир“ („Амир совғаси“), „То¬рихе Афғонистон“ („Афғонистон тарихи“) номли асарлар муал¬лифи ҳамдир. У ўз замонасининг таниқли ўқимишли инсонла¬ри¬дан бўлган, дарий ва пашту тилларидан ташқари бир қанча тил¬ларда сўзлаша олган. „Гулшани аморат“ китоби амир Шералихонга боғишланган бўлиб, унда воқеалар Шералихон туғилган 1821 йилдан то унинг иккинчи бор тахтни эгаллаб икки йил подшоҳлик қилгани — 1870 йилга қадар ёритиб борилган. Асар олти гулшан (боб) га тақсимланган 43 гул (бўлим) дан иборат, унинг умумий ҳажми 265 саҳифани ташкил этади. У 1956 йилда Афғонистоннинг тарих жамияти томонидан чоп этилган. Афғонистонлик олим Пўё Форёбийнинг кузатишича, „Гулшани аморат“ тил ва услуб жиҳатидан қисман „Торих-э Аҳмадшоҳи“ ҳамда „Навойи маорек“ („Жанглар навоси“) асарларига ўхшаб кетади. Шунинг билан бирга муаллиф ўз асарини олдинги даврлар, яъни ХИИИ — ХИВ асрлар насри услубига эргашган ҳолда ёзишга ҳаракат қилган. „Амирлик гулшани“ китобида, — ёзади Пўё Форёбий, — мазкур давр (ХИИИ — ХИВ асрлар Р. И.) бадиий насри хусусиятлари кўзга таш¬ланади. Унда итноб (фикрни ихчам баён этиш — Р. И.), саж, изди¬вож (шеърий мисра охирида маънолари бир-биридан фарқ қилади¬ган қўш тажнис ишлатиш — Р. И.) каби санъатлар кўп ишлатилган, оятлар ва ҳадислардан иқтибос (кўчирма) лар келтирилган, матнга шеърлар ва масаллар киритилган. Гарчи бу асар бадиий жиҳатдан ХИИИ — ХИВ асрлар насри даражасига кўтарила олмаган бўлса ҳам, унинг тили ХВИИИ-ХИХ асрларда ёзилган насрий асарларнинг қуруқ ва жонсиз тилидан афзаллиги билан фарқланиб туради" .
Манба
Дарийзабон адабиёти ХВИИИ-ХИХ асрлар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |