Tarkan
Таркан Теветоğлу (1972, 17-октабрда туғилган) — турк поп қўшиқчисидир.
Таркан | |
|---|---|
|
Таркан консертда, 2011 | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Ҳусаметтин Теветоğлу 1972-йил 17-октябр |
| Жанрлар | Поп мусиқа, фолк поп |
| Фаолият йиллари | 1991–бугун |
| Веб-сайт | www.таркан.cом |
Биографияси
Таркан (Ҳусаметтин) Тевет ўғли 1972 — йил 17-октабрда Германиянинг Майн дарёси бўйида жойлашган Франкфуртдаги унча катта бўлмаган Элзеэ шаҳрида туғилган. Отаси туркман. Бўйи 1,74 см. Вазни 70 кг. Оиласи ота — онаси, икки акаси ва икки нафар опаси ва синглисидан иборат. Мусулмон. Истанбул, Дубай ва шаҳарларида бўлиш унга жудаям ёқади. Хонандалардан Мадонна, Жеймс Браун, Стиви Уандер, Принс, Эминемларни мириқиб тинглайди. Шунингдек, тонг саҳарлаб Мосартни, тушлик пайтида эса „Металлика“ ни тинглаб тановул қилишни хуш кўради. Ал Пачино, Бред Питт, Никол Кидманлар иштирок этган филмларни имкон қадар кузатиб боришга интилади.
Кийим — кечак танлашда инжиқлик қилмайди, озиқ — овқатларни ҳам танламай истеъмол қилади. Нарвонга чиқишга тўғри келиб қолса, яхшиси томдаги „ўлжа“ дан воз кечиб қўя қолади. Ижоддан ташқари пайтларда эркаклар ва аёллар парфюмаэрияси савдо — сотиғи билан машғул бўлади.
Тарканнинг ота — онаси — Неше хоним ва Али Бей Элзеда ижара уйда турар ва заводда ишларди. Неше хоним кунларнинг бирида бахциз ҳодиса туфайли автоҳалокатга учрайди. Бу пайтда аёл ҳомиладор эди. Рафиқасини зудлик билан шифохонага олиб броган Али Бейга шифокор — гинеколог Неше хонимнинг ҳомиласи аборт қилиниши зарурлигини, акс ҳолда, чақалоқ мажруҳ туғилишинин маълум қилди. „Бўлмаган гап — деди Али Бей хотиржамлик билан, — мана, кўрасиз, ҳаммаси яхши бўлади“. Бахциз ҳодиса юз беришидан бир нича кун аввал Али Бей тушида ўғил кўрганди, ўғли соғлом, ўткир овозли, бир сўз билан айтганда, бўлажак хонанда эди. „Ҳаётимдаги энг бахциз ҳодиса туғилишимгача бўлгани рост бўлсин“, — дейди Таркан. Тарканнинг ота — онаси ҳамиша ростгўй бўлишга, ич — ичидан қайнаб чиқаётган ширали овозини жон қулоғи билан тинглашга ўргатди. „Олти фарзанднинг бешинчисига шу қадар катта эътибор кўпчилик ота — оналарга хос эмас“, — дейди хонанда. Тарканнинг болалиги футбол томоша қилиш билан ўтган. 10 яшарлигида шаҳарчадаги футбол клуби аъзоси бўлишга эришган. Футболчи бўлмаса, ветеринар ёки эколог бўлиши мумкин эди, чунки табиатни асраб — авайлашга тенгдошлари орасида энг кўп қайғурадигани у эди.
Карамурзел шаҳрида уйи ва боғи бўлишини орзу қилган Али Бейнинг ҳаракатлари зое кетмади. У тадбиркор савдогар бўлиши билан бирга нозик қалбли дизайнер ҳам эди. Пешона тери билан топган жамғармаси эвазига Карамурзелдан ўзи истагандек кўркам уй сотиб олди, оиласини кўчириб келганида, ўғли Таркан 14 яшар эди. Бу ерда Таркан машҳур бастакорлар сабоқ берадиган мусиқа мактабига қатнай бошлади. Бу орада Таркан муҳандислик касбини эгаллаш учун икки дўсти билан Истамбулга, алоҳида ижара уйга кўчиб ўтди. Бироқ факултет имтиҳонларини муваффақиятли топшира олмади.
Фаолият
1991-1999
Таркан Истанбул Студиясининг соҳиби Меҳмет Соğутоğлу билан, дўсти Алпай Айдин орқали таништи. Истанбул Студиасида 1992-йил биринчи албоми „Йине сенсиз“(яна сенсиз)ни чиқарди. Бу албомдаги „Кил олдум аби“ қўшиғи қисқа вақт ичида тингловчилар тарафидан жуда машҳур бўлди. Бу қўшиқ туфайли Туркия Тарканни таниди. 1994-йил Сезен Аксу билан биргаликда „А-Аcайипсин“ (ажойибсан) албомини чиқарди. Бу албоми билан Туркия ва Европада 24 консерт берди. Бу албоми 2,5 миллиондан ортиқ сотилган.
Кейинроқ тил ўрганиш мақсадида Ню-Ёркга кетди. У ерда таниқли Америка продюсери Аҳмет Эртегüн билан танишди ва Атлантиc Реcордсъда янги ишлар яратди. 1995-йил Ню-ёрк — Палладиумда бўлиб ўтган консерти жуда катта мувофаққиятлар келтирди. 1997-йил июл ойида 3-албоми „Олурум Сана“ни чиқарди. У албом энг кўп сотилган албомларидан бири бўлди. Ўша йили ҲИТТ деб номланган ўз мусиқа ширкатини қурди. 1998-йилда Таркан, Wалт Диснейнинг Геракл исмли мултфилмининг туркча дублажида бош қаҳрамон Гераклга овоз берди.
2000-2007
Таркан 2000-йил 14-январ куни, бутун даромати зилзиладан кейинги таъмир ишлари учун кетган консерт бериш учун ва ватан буржи бўлган аскарликни адо қилиши учун Туркияга қайтди. Консертни бериб бўлгандан кўп ўтмай ҳарбий хизматга кетди.
2001-йил Тарканнинг Кузу Кузу таронасининг беш хил версияси чиқди. Кейинроқ „Карма“ албоми чиқди. Ўша йили АҚШнинг энг танилган газетаси Wашингтон Постда Тарканни Туркиянинг маданий эҳтиёж моли эканлиги ҳақида мақола чиқди. Wашингтон Пост, санъатчининг Франсиядан Денмаркгача жадвалларда ер эгаллаган ва Россияда энг кўп рус бўлмаган поп юлдузунинг сотилган албомининг соҳиби бўлганини таъкидлади. 2003-йил „Дуду“ албомини чиқарди. Бу албомнинг биринчи қўшиғи Дуду Россияда энг яхши чет эл қўшиғи деб қабул қилинди. 2004-йил Туркиянинг энг катта бензин сотиш фирмаси бўлган ОПЕТнинг рекламасида рол олди. 2005-йил „Боунcе“ деб номланган ва катта мувофақиятлар келтирган албоми чиқарди. 2006-йил эса Cоме Cлосер деб номланган албомини чиқарди. У албомдаги Страт Тҳе Фире қўшиги учун 2-таронасини чиқарди. Ремикс ва тароналардан ташқари 6-туркча албоми бўлган Метаморфозни 26-декабр 2007-йилда чиқарди. Албомнинг сотиш рақами 10 кун ичида 350.000дан ошди.
Ҳозирги кунда Таркан Теветоглу кўплаб қўшиқларини ёзиш билан банд.
2016
2016-йилнинг апрел ойида олмониялик севгилиси Пинар Дилекка уйланди. Тўйни аввал Истанбулда, сўнг Германийнинг Кёлн (Кўлн) шаҳрида катта қилиб ўтқазди.
Ҳаволалар
- Таркан Теветоğлу (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-02-24 санасида архивланган) — Таркан Лйриc ТР
- Таркан Теветоğлу (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-10-24 санасида архивланган) (Таркан Фан Cлуб)