Tarmeva
Тармева сўзининг иккала компоненти эроний тилларга мансубдир. Бироқ, эски тожик тилида ҳам ҳозирги форс, афғон тилларида ҳам бу сўз учрамайди. Фақат ҳозирги тожик тилида тармева тарзида қўлланади. Алишер Навоий асарларида: Куртики ҳарорат ўртаб они, Тармева аро кириб ниҳони. (Лайли ва Мажнун ,777)
Маъноси
Мазкур сўз тарихан қўшма бўлиб, тар ва мева сўзларидан ташкил топган қўшма сифат, кейинчалик отлашган. Форс-тожик тилида тар сўзининг 1)нам, ҳўл, сувли;2)тоза, янги, тароватли, ширали, сувли;3)нозик, латиф; 4)покиза, соф, тиза каби маънолари бўлиб, бу сўзнинг ясалишида иккинчи маъноси билан иштирок этган.
Этимони
Тар сўзининг этимони маълум эмас. Бу сўз балки тоза-таза сўзи билан алоқадордир. Мева сўзи ширин, мазали, ёқимли, самар, ҳосил демакдир. Демак, тармева сўзи тожик тилида ясалган бўлиб, эски ўзбек тилига ўтиб ўзлашган. Ҳозирги ўзбек тилида ҳам актив қўлланади.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Вафоев, Баҳром. Мева номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 29-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.