Таробулус аш-Шом
Мамлакат Ливан

Таробулус аш-Шом (арабча: طرابلس الشام‎‎ Ṭарāбулус аš-Šāм) ёки Триполи — Ливаннинг шимолий қисмидаги шаҳар ва Ливаннинг Байрутдан кейинги иккинчи катта шаҳри. Шимолий Ливан муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 240 минг киши (1994). Ўрта денгиз соҳилидаги порт. Четга ситрус мевалар, пахта чикарилади. Ироқдан нефт қувури ўтказилган. Нефтни қайта ишлаш, озиқ овқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Денгиздан балиқ овланади.

Т. финикияликлар томонидан мил. ав. 2минг йилликда бунёд этилган. 636-йил дан араблар қўл остига ўтган. 1916—1918 йилларда Усмонли турк салтанати таркибида бўлган. 1920 йилдан Ливанга кўшилган. Т. — Ливандаги суннийлик йўналишидаги мусулмонларнинг асосий диний маркази. Меъморий ёдгорликлардан Катга масжид (ХИИИ аср), Буртасия масжидмадрасаси (ХИВ аср), Сакракия масжидмақбараси, карвонсаройлар, бозорлар сақланган. нмагап ози тинчми