Taroni
Тарони — кечпишар хўраки узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик илмий тадқиқот интида Эчкиэмар ва Паркент навларини чатиштириб чиқарилган (С. А. Погосян, С. С. Хачатрян, Э. Л. Мартиросян). Тупи кучли ўсади. Барглари ўртача, беш бўлмали, орқа томони силлиқ, гули 2 жинсли. Узум боши йирик, конуссимон, ўртача тиғиз. Ғужуми йирик, чўзиқ, тўқ бинафша ранг. Қуюқ ғубор билан қопланган. Пусти калин. Эти гўштдорсерсув. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3400° бўлганда 160—165 кунда тўлиқ етилади. Новдалари яхши пишади. Совуққа чидами паст. Ҳосилдорлиги 160—180 с/га. Оидиум билан зарарланади. Янгилигида истеъмол қилинади, узоқ сақланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |