Тараз (қозоқча: Тараз; 1936-йилгача Авлиёота, 1936-1938-йилларда Мирзоян, 1938-йилда Жамбул, 1998-йилдан Тараз) — Қозоғистон Республикаси Жамбул вилоятидаги қадимги шаҳар, вилоятнинг маъмурий маркази. Олмаотадан 545 км ғарбда, Талас дарёсини ёқасида жойлашган. Аҳолиси 352 минг кишига яқин (2013). Шаҳар аэропорти, темир йўл ва автовокзаллар ишлаб турибди.

Тараз

қозоқча: Тараз
шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
42°53′0″Н 71°22′0″Э / 42.88333°Н 71.36667°Э / 42.88333; 71.36667
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Жамбул вилояти
Ҳукумат
 • Аким Нуржан Календеров
Асос солинган ВИИ—ВИИИ
Аввалги номлари Авлиё ота, Мирзоян, Жамбул.
Майдон 1,878 км2 (725 кв ми)
Расмий тил(лар)и қозоқча
Аҳолиси
 (2014)
351,353 (2 014)[1]
Миллий таркиб қозоқлар 57,6 %
руслар 25,5%
ўзбеклар 5,7 %
корейслар 3,1 %
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 7262 [2]
Почта индекс(лар)и 080000[3]
Автомобил коди Ҳ, 08
Taraz xaritada
Taraz
Тараз
Taraz xaritada
Taraz
Тараз

Тарихи

Файл:Анcиэнт Тараз Казакҳстан.жпг
Қадимги Тараз шаҳри
Тараз

Археологик маълумотларга кўра, Тараз тахминан В асрда вужудга келган. Дастлаб, византиялик элчи Земарх томонидан 568-йилда қайд этилган. Шаҳар араб, форс манбаларида Талас, Тараз, Янги номлари билан тилга олинган (ВИИИ—ХВИИИ асрлар). Қадимда Тараз Талас дарёси ёқасида жойлашган. У қалъа, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. ВИИ асрда Тараз муҳим савдо маркази. 751-йил Тараз яқинида Талас жанги бўлиб ўтган. ИХ аср охиридан Сомонийлар, Х аср охиридан Қорахонийлар давлати таркибида бўлган. ХИИ аср охиридан бошлаб Қорахитойлар ва Мўғуллар истилосидан анча шикастланган Тараз таназзулга учрай бошлаган. ХВИ аср бошида шаҳарда ғаёт барҳам топган. Таразда ўтказилган қазишмалар чоғида зардуштийларнинг оссуарийларда кўмилган қабрлари, деворий расмлар билан безатилган ХИ—ХИИ асрларга оид ҳаммом, коризлар (сув ўтказгич) топилган. ХИХ асрда Авлиёота қалъаси қурилган. 1864-йилда Таразни Россия қўшинлари босиб олган. 1920-йилдан Қозоғистон таркибида.

Аҳолиси

2014-йилги статистика бўйича туман аҳолиси 351,353 кишини ташкил қилди (2014). Тараз шаҳри кўп миллатли шаҳар ҳисобланади, миллий таркиби қуйидагича:

2014-йил 1-январги аҳолининг миллий таркиби:
Миллий таркиб Аҳоли сони
2014-йил
%
Қозоқлар 229,177 65,2 %
Руслар 64,974 18,5 %
Ўзбеклар 21,745 6,2 %
Корейслар 7,858 2,2 %
Татарлар 5,556 1,6 %
Бошқалар 29,901 8,5 %

Саноати

Тараз кимё (фосфор, минерал ўгитлар), енгил ва озиқ-овқат (чармпоябзал комбинати, жун фабрикаси, мебел, тикувчилик, атторлик фабрикалари, хром ва резина буюмлари заводлари, шакар-қанд, гўшт ва спирт, ароқ комбинатлари, вино, сут, балиқ, пиво заводлари) саноатининг муҳим маркази. Машинасозлик (коммунал асбобускуналари, қишлоқ хўжалиги машиналарига эҳтиёт қисмлар, агрегат таъмирлаш заводлари ва бошқалар), қурилиш материаллари саноатлари ривожланмоқда.

Ижтимоий соҳаси

Таразда 3 олий ўқув юрти (енгил ва озиқ-овқат саноати технология институти, гидромелиорацияқурилиш ва педагогика институтлари), ўлкашунослик музейи, драма театри бор. Тараздан 18 км жануби-ғарбда ноёб меъморий обидалар: Бабажи хотун мақбараси (Х—ХИ асрлар) ва Ойшабиби мақбараси (ХИ—ХИИ асрлар) сақланган.

Шаҳар галерияси

Адабиётлар

  • Бернштам А. Н., Памятники старини Таласской долини, АлмаАта, 1941; Сенигова Т. Н., Средневековий Тараз, АлмаАта, 1972.

Манбалар