Тарпан, Европа ёввойи оти (Эқуус cабаллус гмелини) — хонаки отнинг кенжа тури. Қадимда Шарқий Европа мамлакатларида кенг тарқалган. ХИХ асрнинг 70й.ларига қадар Украинанинг дашт минтақаларида учраган. Табиий шароитларда уй ҳайвонлари подалари таъсирида ва қисман одам томонидан овланиши натижасида йўқолиб кетган. Кўлга ўргатиш қийин бўлган. Бўйи паст (қарчиғайигача бал. 116—136 см), танаси пишиқ. Уюр бўлиб яшаган. Гўшти ва териси учун овланган.