Таррак (Cуcумис мело ссп. fl эхуосус Греб.) – ярим маданий қовун турига мансуб бир йиллик ўсимлик, полиз экини. Ўрта Осиёда ҳамда Жануний Ғарбий Осиёда ўсади. Меваси 1 м гача ва ундан ҳам узунроқ бўлиб, эгри-бугри кўринишга эга (шу сабабдан баъзан илонсимон қовун деб юритилади), мазаси бодрингга ўхшайди. Бодринг каби барралигида истеъмол қилинади. Пишганини еб бўлмайди. Кўпроқ Афғонистон, Эронда етиштирилади. ҳозир Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳаваскор полизчилар етиштиради.