Тарс (Гёзлю-Куле) — қадимги манзилгоҳ (мил. ав. 6минг йиллик — мил. 3—ИВ асрлар) – Туркиянинг Тарсус шаҳри четида жойлашган. Т.даги қазилмалар (1934—38) натижасида Кичик Осиё жанубининг археологик маданиятини белгиловчи аниқ стратиграфияси аниқланди. Мил. ав. 6—5-минг йилликда Т. — неолит даври манзилгоҳи бўлиб, аҳолиси қорамтиркўк рангдаги идишлар тайёрлашган. Мил. ав. 3-минг йилликда Т. — атрофи мудофаа девори билан ўралган мустаҳкам шаҳарча. Мил. ав. 2минг йилликда хеммаап давлати таркибида (хетт муҳрлари топилган). Мил. ав. 1100—850 йилларда Т.да дастлабки темир буюмлар ясалган. Т. маданиятига оид аҳоли Сурия ва Оссурия билан яқиндан алоқада бўлган. Мил. ав. ВИИ асрда Т. Оссурия таркибига кирган. Т.нинг юқори қатламларидан эллинистик ва Рим даврига оид (мил. ав. ИВ аср — мил. 3—4 асрлар) қабрлар чиққан.

Манбалар