Tashbih
Ташбиҳ (араб. — ўхшатиш) — шеърий санъатнинг бири, сўзларда ифодаланган икки ёки ундан ортиқ нарса, ҳодиса ёки хусусиятни улар ўртасида мавжуд бўлган бирор ўхшашлик, умумийлик нуқтаи назаридан қиёслаш. Т. 4 қисмдан — мушаббаҳ (ўхшатилган нарса), мушаббаҳунбеҳ (ўхшатаётган нарса), адоти ташбиҳ (ўхшатиш воситалари), важҳи ташбиҳ (ўхшатиш сабаби)дан иборат. Мас., "Алишер шижоатда арелондек эди" жумласида Алишер — мушаббаҳ, арелон — мушаббаҳунбеҳ, дек — адоти Т., шижоат — важҳи Т.дир. Ўхшатилаётган нарса ёки ҳодисаларнинг бир-бири билан кай даражада мое тушишига қараб ташбиҳи том (тўлиқ Т.) ва тўлиқ бўлмаган Т.га бўлинади. Т. тузилиши ва хусусиятларига кўра ташбиҳи сариҳ (очиқ ўхшатиш), Т.и машрут (шартли ўхшатиш), Т.и тафзил (чекиниш йўли билан ўхшатиш), Т.и акс (тескари ўхшатиш), Т.и тасвия (баробар ўхшатиш), Т. и мусалсал (кетма-кет ўхшатиш), Т. и киноят (киноя йўли билан ўхшатиш), Т. и мўъкад (таъкид йўли билан ўхшатиш), Т.и музмар каби кўринишларга эга.
Т. кўпинча бошқа санъатлар билан аралаш ҳолда келади. Бир қатор шеърий санъатлар эса бевосита Т. заминида пайдо бўлади. Т. фақат сўз ўйини сифатида эмас, балки ижодкор ғояларини бадиий ёрқин ифодалашга хизмат қилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ташбиҳ“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ташбиҳга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |