Tashxis
Ташхис (араб. — шахслантириш) — жонлантириш бадиий санъатининг бир тури; турли нарсалар, ҳайвонлар, қушлар, ўсимликлар ва бошқаларга инсоний хусусиятларни кўчириш санъати. Т. оғзаки нутқда ҳам, бадиий асарларда ҳам кенг қўлланади. Т. бадиий тасвирнинг аниқроқ, ёрқинроқ, бўлишига хизмат қилади. Ўзбек фолклори, мумтоз адабиёти ҳамда ҳозирги шеърий ва насрий асарларда Т.нинг гўзал намуналари учрайди. Мас:Баҳор элга айшу манга изтироб, Кулуб ҳолима барқ, йиғлар саҳоб. Ушбу байтда барқ (чақмоқ) ва саҳоб (булут) жонлантирилмоқда.[1]
Манбалар
- ↑ Ҳожиаҳмедов А., Мумтоз бадиият малоҳати,Т., 1999; Раҳмонов В., Шеър санъатлари, Т., 2001.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Санъатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |