Тасмачисой (Тасманчисой, Ўртабулоқ; юқори ва ўрта оқимида Жизмонсой) — Навоий вилояти Хатирчи туманидаги сой.

Тасмачисой
Тавсиф
Узунлиги 38
Давлат

Жойлашуви

Оқдарёнинг ирмоғи. Узунлиги 38 км, ҳавзасининг майдони 33 км². Оқтов тизмасининг жанубий ён бағридаги булоқдан бошланади. Қорёмғир сувлари, қисман булоқлардан тўйинади. Тасмачисой суви суғоришга сарфланади. Навандак қишлоғидан қуйироқда сой ҳар йили қуриб қолади. Мурдаш қишлоғи ёнида ўртача кўп йиллик сув сарфи, 0,099 м³/сек, оқим модули 3,0л/сек.км². Энг кўп суткалик сув сарфи мартда, сув тошқини март — апрелда кузатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ П. Ғуломов, Ҳ. Ваҳобов, П. Баратов, М. Маматқулов. География. ЎРТА ОСИЙО ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЙАСИ. ЎЗБЕКИСТОН ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЙАСИ. (о'збек). Тошкент: «ЎҚИТУВCҲИ» НАСҲРИЙОТ-МАТБАА ИЖОДИЙ УЙИ, 2017-йил — 171-бет.