"ТАТА" ("Тата Сонс Пвт") — Ҳиндистондаги йирик миллий монополист гуруҳ. Бомбейлик савдогар Жамшид Татанинг савдо фирмаси асосида юзага келган. 1877-йилда фирма мамлакатда биринчи саноат корхонаси — Нагпур тўқимачилик фкасини ва 1907-йилда мамлакатда биринчи металлургия здини қурди. Иккинчи жаҳон уруши бошларида гуруҳга Ҳиндистон марказий банки, суғурта ва транспорт компаниялари, тўқимачилик, галантерия ва семент корхоналари, гидроэлектр стялари кирди. Ҳиндистон миллий мустақилликка эришгач (1947) ҳамда денгиз ва авиацияда юк ташиш, суғурта иши ва тижорат банклари миллийлаштирилгач, "Т." фаолияти, асосан, саноатда давом этди. ХХ асрнинг 70й.ларида "Т." қудратли консернга айланди, ўз маблағини қора металлургия (активининг 30% ортиғи), машинасозлик ва автомобилсозлик (15% дан ортиқ), энергетика (10%), кимё (5% дан оптик,) ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатди. "Т." асосан хусусий экспортчилардан бири ҳисобланади. Гуруҳни "Тата санз прайвит" компанияси бошқаради. 70й.ларнинг бошида гуруҳга кирган компанияларнинг умумий активи 8,5 млрд. рупияни, ишчилари сони 140 минг кишини ташкил этди. ХХ асрнинг 80й.ларида Ўзбекистонда қурилиш ишларида иштирок этди ва Тошкент шаҳрида меҳмонхона мажмуини қурди.