Татар тили — (татарча: татар теле) туркий тиллардан бири. Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида, Бошқирдистон, Чувашистон, Марий Эл, Удмуртия, Мордовия республикалари ва кўплаб вилоятларининг айрим туманларида, шунингдек, Ўрта Осиёда, Қозоғистон ва Озарбайжонда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 7 миллион кишига яқин (ХХ аср охири). Сезиларли фонетик ва морфологик тафовутларга эга бўлган 2 лаҳжаси бор: ўрта, ғарбий (ёки мишар).

Татар тили
Миллий номи татар теле, татар теле, تاتار تيلی
Мамлакатлар Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Финландия, Руминия, Хитой, Австралия ва бошқалари
Расмийлик ҳолати  Татаристон
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 5 406 110
Туркумланиши
Тил оиласи

Олтой тиллари

Туркий тармоқ
Қипчоқ гуруҳи
Қипчоқ-булғор остгуруҳи
Алифбоси Кирилл
Тил кодлари
ИСО 639-1 тт
ИСО 639-2 тат
ИСО 639-3 тат

Татар тили фонетикаси 10 унли фонеманинг мавжудлиги, лабтиш в фонемасининг, ч қоришиқ ундошининг йўклиги, баъзи унлилар позициясининг умумтурий ҳолатдан фарқланиши билан ажралиб туради. Морфологиясида аналитик замон шакллари, етакчи феълнинг кўмакчи феъллар билан қўшилиб, ҳаракатнинг давомийлиги, жадаллиги, тугаллангантугалланмаганлиги каби маъноларни ифодалаши кенг тарқалган. Лексикасида арабча, форсча, русча ва рус тили орқали ўзлашган байналмилал сўзлар кўпчиликни ташкил этади. Эски адабий Татар тили ёзма ёдгорликлари ХИИИ асрга мансуб. ХИХ асрнинг ўрталаридан адабий тил халқ тили билан яқинлаша бошлайди. Ҳозирги адабий Татар тили фонетик ва лексик жиҳатдан ўрта лаҳжага, морфологик жиҳатдан ғарбий лаҳжага яқин. Ёзуви 1927-йил гача араб графикаси, 1927—39 йилларда лотин графикаси, 1939-йилдан рус графикаси асосида шаклланган.

Адабиётлар

  • Современний татарский литературний язик. Лексикология фонетика, морфология, синтаксис, М, 1969—71; Татарская грамматика в трёх томах, Казан, 1993.

Ҳаволалар