Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Tatariston

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Татаристон ёки Татарстан (татарча: Татарстан), Татаристон Республикаси (татарча: Татарстан Республикасы) — Россия Федерацияси таркибидаги республика, Шарқий Европа текислигида жойлашган. Майдони 67 847 минг км², Аҳолиси 4 001 625 млн. киши (2023). Пойтахти — Қозон шаҳри. 43 туман, 14 республика даражасидаги шаҳарлардан иборат.[1][2]

Республика Киров, Уляновск, Самара ва Оренбург вилоятлари, Бошқортистон Республикаси, Марий Республикаси, Удмурт Республикаси ва Чуваш Республикалари билан чегарадош.

Давлат расмий тили: татар, рус тиллари[3]

Давлат тузуми

Татаристон — республика. Давлат раҳбари президент (Раис). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Давлат кенгаши (парламент), ижрочи ҳокимиятни Вазирлар Маҳкамаси (ҳукумат) амалга оширади.[1]

Табиати

Татаристон ҳудудининг аксарият қисми Волганинг сўл соҳилидаги текисликдан иборат. Чекка жан.шаркда БугулмаБелебей қирлари, ўнг соҳилда Волга бўйи қирлари жойлашган. Нефт, газ, битум, гипс, оҳактош, доломит, қўнғир кумир, торф конлари бор. Иклими мўътадил континентал. Январнинг ўртача температураси —13° дан —15° гача, июлда 19—20°. Йиллик ёғин — 400–450 мм. Асосий дарёлари — Волга ва Кама ҳамда Каманинг ирмоқлари — Вятка, Иж, Оқ Идил. Қуйи Кама ва Самара сув омборларининг бир қисми Татаристон ҳудудида. Татаристоннинг шимолий қисми ўрмон зонасида, жанубий қисми ўрмондашт зонасида жойлашган. Тупрокдари подзол, кулранг ўрмон ва қора тупроқлар. Бутун ҳудуднинг 16% ўрмон (тоғтерак, оқ қайин, липа, эман, заранг дарахтзорлари). Ҳайвонот дунёси: бўри, тулки, буғу, тийин, бурундук,, суғур, қуён, қушлардан карқур, каклик, тўхтатувалоқ ва бошқа Қуйи Кама миллий боғи, ВолгаКама қўриқхонаси ташкил этилган.[1]

Аҳолиси

Аҳолиси, асосан, Татарлар 53,2%,Руслар 39,7%,Чувашлар 3,08%,Удмуртлар 0,62%,Украинлар 0,48%, Мордова 0,51%,Марийлар 0,50%, Бошқиртлар 0,36%)дан иборат. Чуваш, мордова, удмурт, украин ва бошқалар ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 76%. Диндорлари — мусулмон суннийлар ва проваслав христианлари. Йирик шаҳарлари: Қозон, Ёрчолли, Алмат, Туманқама, Яшилоъзан. Татаристон аҳолиси 2023-йилда Росстат маълумотларига кўра — 4 001 625 минг(2023) кишини ташкил этади. Шаҳар аҳолиси — 76,74% (2023). Аҳоли зичлиги — 58,98 киши./км²(2023)

Тарихи

Татаристон ҳудудида одам илк палеолит давридан яшай бошлаган. Тош даврининг барча босқичларига хос манзилгоҳлар топилган. 6—7 асрларда Татаристоннинг Турк хоқонлиги билан алоқаси кучайган. ИХ асргача ҳозирги Татаристон ҳудудида мажор (мадяр) қабилалари яшаган. Кейинчалик уларни ВолгаКама булғорлари суриб чиқарган. 10—14 асрларда Татаристон Волга Кама Булғорияси таркибига кирган. 1236-йил мўғуллар бостириб келган ва у 1241-йилда Олтин Ўрда хонлигига қўшиб олинган. ХИВ аср охири — ХВ аср бошларида Қозон татарлари шакллана борди ва Олтин Ўрда барбод бўлгач, Татаристон ҳудудида Қозон хонлиги ташкил топди (1438). Рус қўшинларининг юришлари (1545—52) натижасида Қозон хонлиги босиб олинди. 1708-йилда Қозон губернияси ташкил этилди. 18— ХИХ асрларда ўлкада саноат ва маданият ривожланди. Мовут тўқиш, кемасозлик, кўнчилик, мис эритиш, совунгарлик корхоналари барпо этилди. 1804-йил Қозон университети очилди. 1861-йил деҳқонлар ислоҳотидан кейин деҳқонларнинг Бездна қўзғолони бўлиб, уни талабалар ҳам қўллаб-қувватладилар. Татаристон меҳнаткашлари 1905-07 йиллардаги инқилобда фаол қатнашдилар. 1917-йил феврал инқилобидан сўнг миллий демократик ташкилотлар, жумладан, таникли инқилобчи М. Вахитов бошчилигида Мусулмон социалистик қўмитаси тузилди. 1917-йил 26 октабр (8 ноябр)да Қозонда Шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1918—19 йилларда Татаристон ҳудуди 2 марта оқ гвардиячилар қўлига ўтди. 1920-йил 27 майда РСФР таркибида Татаристон АССР ташкил этилди. 1990-йил 27 августда Татаристон Олий Кенгаши республиканинг давлат суверенитетини эълон қилди. 1992-йилдан Татаристон Республикаси деб атала бошлади, 1991-йил президент лавозими таъсис этилди.[1]

Хўжалиги

Татаристон — Россия Федерацияси таркибида иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган республикалардан бири. Ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 46,2%, қишлоқ хўжалиги.ники 7,5%, қурилишники 8,2%, транспортники 5,1%.

Қишлоқ хўжалиги дончорвачилик йўналишида ривожланган. Бурдой, сули, гречиха, жавдар, арпа, қанд лавлаги, кунгабоқар, маккажўхори, картошка, сабзавот, техника ва емхашак экинлари етиштирилади. Ғарбда боғдорчиликка эътибор берилади. Чорвачилигида қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда боқилади. Қуёнчилик ва асаларичилик ривожланган.[1]

Саноати

Катта нефт конлари очилиши туфайли иқтисодиётда туб ўзгаришлар рўй берди. Ромашка, Шугурово, Бавли ва Зай дарёси бўйларидаги нефт ва газ конлари ишга туширилди. Нижнекамск нефт кимёси саноатининг йирик марказига айланди. Қозон шаҳридаги Кремл, некамскшина" ишлаб чиқариш. бирлашмалари). Киме саноати (Қозондаги синтетик каучук ва рўзғор кимёси, Менделеевскдаги кимё здлари), машинасозлик ва металл ишлаш (Набережние Челнидаги кўп юк ортиладиган машиналар, Қозон, Бугулма, Елабуга, Чистопол, Зеленодолскдаги компрессор, нефт ва транспорт машинаускуналари, газ аппаратлари, станок, ЭҲМ, вертолёт, соат ва совуткич ишлаб чиқариш.), моторсозлик (авиадвигателлар), тиббиёт (кимёфармацевтика бирлашмаси, даволаш асбобускуналари) саноати ривожланган. Енгил саноатда кўнпоябзал, мўйначилик, тикув, трикотаж, зиғир толасини қайта ишлаш ва бошқа, озиқ-овқат саноатида гўшт, сут, сариёғпишлоқ, қандшакар тармоклари етакчи ҳисобланади. Бу тармокларнинг корхоналари Қозон, Зеленодолск, Чистополда жойлашган. Ёғочсозлик саноати дуруст ривожланган. Электр энергетика саноати мазут ва табиий газ негизига қурилган (Нижнекамск ва бошқа иссиқлик электр стансиялари).[1]

Транспорти

Татаристонда автомобил, темир йўл, ҳаво транспорти ривожланган Транспорт йўли узунлиги — 879 км, қаттиқ қопламали автомобил йўллари узунлиги — 12357 км. Волга, Оқ Идил, Вятка дарёларида кема қатнайди (ички сув йўллари узунлиги — 933 км). Қозон шаҳрида халқаро аэропорт бор. Татаристон ҳудудида бир неча йирик нефт ва газ қувурлари, жумладан Алматдан Шарқий Европага тортилган нефт қувури, шим.ғарбда Уренгой—Марказий Россия ва Уренгой — Помари—Ужгород қитъалараро газ қувурлари ўтади.[1]

Тиббий хизмати

Татаристонда 15 минг шифокор аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ҳар 10 минг аҳолига 44 шифокор тўғри келади. Асосан шифокорлар Қозондаги тиббиёт институтида, ундан ташқари яна бошқа университетларда ҳам тайёрланади. 150 дан ортиқ санатория-курорт муассасалари, жумладан, Бакирово, Василево, Ижевск минерал суви. „ВарзиЯтчи“ курортлари, Тарловкадаги иқлимий курорт мавжуд.[1]

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

ХХ асрнинг 90 йиллари охирида 24 мингдан кўпроқ мактабда 500 мингдан зиёд, 65 та ўрта махсус ўқув юртида 55 минг ўқувчи, 15 та олий ўқув юртида 70 мингга яқин талаба таълим олди. Муҳим олий ўқув юртлари: Қозон Федерал Университети, техника, тиббиёт, технология унверситетлари, ветеринария-тиббиёт академияси. Россия Федерацияси Фанлар академиясининг Қозон илмий маркази, нефт илмий тадқиқот ва лойиҳа институти, компрессор машинасозлик илмий ишлаб чиқариш. бирлашмасида илмий тадқиқотлар олиб борилади. Қозонда Татаристон бирлашган давлат музейи, Тасвирий санъат музейи, Адабиёт музейи, Бугулмада ўлкашунослик музейи ва бошқа музейлар бор.[1]

Адабиёти

Татаристон ёзма адабиёти бой тарихга эга. Шоир Ғалининг „Юсуф ва Зулайҳо“ достони (ХИИИ аср боши), муаллифи номаълум бўлган „Кесикбош“ ва „Тақводорларга насиҳат“ асарлари бизгача етиб келган. Қозон хонлиги Россияга қўшиб олиниши ва халқнинг истибдодга қарши кураши адабиётда ўз аксини топди („Пугачёв ҳақида қўшиқ“ ва бошқалар). Ўрта асрларда татар мумтоз адабиёти суфийлик рухида давом этди.

ХИХ аср татар шеъриятида реализм услуби қарор топди. Абдужаббор Қандалий (1797—1860), Мифтоҳитдин Оқмулла (1831—95) ва Яков Емелянов (1848—99) шу оқимнинг атоқли намояндаларидир. ХИХ аср охирларида маърифатпарварлик ҳаракати кучайди. Қаюм Носирий (1825—1902) адабий ва илмий-маърифий асарлари билан замонавий татар тилига асос солди. Шу даврда дастлабки роман ва драмалар пайдо бўлди. ХХ аср бошларида А.Тўқай, О.Иброҳимов, М.Ғафурий ва бошқа адиблар татар халқининг оғир аҳволи ва истибдодга қарши кайфиятини, адолатга бўлган орзу-умидларини ифода этдилар. Октабр инқилобидан сўнг татар адабиёти ҳам совет адабиёти ўзанидан боришга мажбур бўлди. Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва унинг даҳшатларини тасвирлаган татар адиблари Ф.Карим, А.Алиш, О.Қутуйлар орасида Муса Жалил алоҳида ажралиб туради. Унинг фашистлар зиндонида ёзган „Маобит дафтари“ шеърлар китоби муаллифга абадият келтирди. ХХ асрнинг 2-ярмида ижод қилган шоирлардан И.Юзеев, Ш. Галиев, С.Сулаймонова, Р.Харисов, ёзувчилардан Н. Фаттоҳ, Г.Мухамецҳин, драматурглардан Й.Аминов, С.Шакуров, Т. Минуллинлар халқ ҳаётини имкон қадар ҳаққоний ёритишга интилдилар. Татаристон билан Ўзбекистон ўртасидаги маданий ва айниқса адабий алоқалар узоқ ўтмишда бошланган. Икки халқнинг ёзма ва оғзаки ижодиёти бир-бирига яқин. Татар ёзувчиларига Алишер Навоий ижодининг таъсири кучли бўлган. Адиблардан Муҳаммадёр, А.Қандалий, Қ.Носирий, О.Иброҳимов, А.Тўқай ва бошқа Навоий асарларини ғоят қизиқиб ўрганганлар. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида икки халқнинг адабий ва маданий алоқалари ривожида татар матбуотининг роли катта бўлди, татар тилидаги газ. ва журналлари Туркистонда кенг тарқалди. Ҳ. Ҳ. Ниёзий, Сўфизода, Мирмуҳсин, Абдулла Қодирий ва бошқа ўзбек адиблари татар матбуоти ва адабиётидан баҳраманд бўлдилар. А.Тўқай, О.Иброҳимов, Ф.Амирхон, Муса Жалил ва бошқа татар ёзувчиларининг назмий ва насрий асарлари ўзбек тилига, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Зулфия, Асқад Мухтор, Эътибор Охунова, Улуғбек Ҳамдам[4] ва бошқаларнинг асарлари татар тилига таржима қилинган.[1]

Ўрта асрларда Булғорлар томонидан қурилган Кичик Минора
Қора бино, Булғорлар томонидан қурилган

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Татаристон ҳудудида неолит даврига мансуб қуш ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари, нақшин гулдор сопол идишлар, жез даврига оид безак буюм ва идишлар топилган. Волга бўйи булғорларининг Сувара, Биляр, Булғор ва бошқа шаҳарларида мудофаа иншоотлари, тўғри бурчакли турар жойларнинг қолдиқлари, иморатларнинг вайроналари (10—13 асрлар) сақланиб қолган. Олтин Ўрда хонлиги хукмдорлиги даврида (ХИИИ аср ўрталари) ғишт ва тошдан Ўрта Осиё меъморлиги услубига яқин бўлган расмлар, рангдор керамика, нақшли ўймакорлик билан безатилган қалъа, сарой, ҳаммом, мақбаралар қурилган. Қозон хонлиги Россия томонидан босиб олингач, рус меъморлигининг таъсири кучайди (Қозон Кремли, ХВИ аср). ХВИИИ асрда қисман барокко услуби ёйилди, ХИХ асрда рус классизмининг таъсири сезилди (Қозон университети, 1825—30). ХХ аср бошларида қоришиқ меъморлик — раем бўлди, ёғоч уйлар кўпроқ қурилди. Амалий безак санъати турларидан заргарлик, зардўзлик, пациз гилам тўқиш, чармдўзлик, тош ва ёғоч ўймакорлиги ривожланди.

ХХ асрнинг 20-йилларидан Татаристон меъморлиги умумиттифоқ йўналишидан борди. Эски шаҳарлар (Қозон, Бугулма, Чистопол ва бошқалар) қайта қурилди, янги шаҳарлар (Нижнекамск, Набережние Челни ва бошқалар) барпо этилди. Жамоат биноларидан Қозондаги Матбуот уйи (1933—37, меъмор С.Пен), Муса Жалил номидаги опера ва балет театри (1933 — 56, меъмор Н. Скворсов ва И. Гайнутдинов), Қозон шаҳридаги стадион (1960, меъмор П.Саначин ва бошқалар), консерваториянинг консерт зали (1967, меъмор М. Агишев ва бошқалар), сирк (1967, меъмор Г. Пичуев) қурилди.

ХИХ асрда рангтасвир ва графика санъати (Л. Крюков, В. Турин) ривожлана бошлади. 1895-йил Қозонда очилган рассомлик мактабида П. Бенков, Н.Фешин ва бошқалар дарс берди. ХХ аср бошларида М. Галеев, Г. Гумаров каби дастлабки график безакчилар вояга етди. ХХ асрнинг 20—30-йилларида рассомлар (рангтасвирчи, ҳайкалтарош ва фафик Б. И. Урманче, ҳайкалтарош С. Охун, график Ф. Тоҳиров) ижод қила бошлади. 60—90 йилларда И.Рафиқов, Г.Раҳмонқулов, Л.Фаттоҳов, Х.Ёқубов, Н.Одилов, Р.Нигматуллина, В.Маликов, 3. Гимаев, К. Нафиков каби рассомлар, И. Колмогорсева, И.Язинин каби графиклар ижоди машҳур бўлди.[1]

Мусиқаси

Татаристон профессионал мусиқаси халқ оғзаки ижоди анъаналари асосида вужудга келган. Мусиқий фолклорда қўшиқчилик асосий ўрин тутади: узун куй (лирик ашулалар), қисқа куй (ҳазил ва ўйин қўшиқлари), такмак (лапар), муножот (диний қўшиқлар), байт (эпик термалар) ва бошқалар.

Ҳозирги халқ қўшикларининг аксарияти гармон ёки баян жўрлигида ижро этилади. Чолғу асбоблари: қурай (най тури), чангқўбиз, мандолина, домра, гусли ва бошқа 1920-йиллардан Г.Камол номидаги мусиқали театр Татаристон миллий мусиқа маданиятининг марказларидан бирига айланди.

Театр мусиқаси, оммавий қўшиқ жанрлари ривожига С. Сайдашев катта ҳисса қўшган. „Сония“, „Ишчи“ каби дастлабки татар опералари шу театрда қўйилди. 20 йиллардан мусиқа техникумлари, радиомарказ, опера студияси очилди; 1937-йил А. Тўқай номидаги филармония, ашула ва рақс ансамбли, Халқ ижоди уйи, 1939-йил Татаристон опера ва балет театри ташкил этилди. Опера жанрини Н. Жиганов, Х.Валиуллин, М. Музафаров, Ж. Файзи, балетни Ф.Яруллин ва бошқа, мусиқий комедияни Ж. Файзи ривожлантирдилар. А. Аббосов, З.Байрашева, А. Измайлова, Г.Кайбицкая, М. Булатова, Ф.Насриддинова, М.Раҳмонқулова, З.Хизматуллина, В.Шарипова каби хонандалар, Х.Фазлуллин, Ж.Садрижиганов каби дирижёрлар, М. Нигмедзянов, З. Сайдашева, Ж. Файзи каби мусиқашунослар машҳур. Мусиқа кадрлари Қозон педагогика институтининг мусиқа факултетида, консерватория ва унинг ҳузуридаги махсус мактабда, мусиқа мактабларида тайёрланади.[1]

Театри

Халқ ўйинлари ва томошалари Татаристон театр санъатининг илк манбалари бўлди. Миллий театр ХИХ аср охири— ХХ аср бошларида шакллана бошлади, дастлабки ҳаваскор театр труппалари вужудга келди. 1906-йил Қозонда татар тилидаги биринчи театр томошалари кўрсатилди. 1920-йил турли театр жамоалари асосида „Биринчи намунали татар давлат труппаси“ (1939-йилдан Г.Камол номидаги Татаристон академик театри) тузилди. 20—30 йилларда татар театри тез суръатлар билан ривожланди. Кетма-кет театрлар: „Сабанчи“ (1920), „Эшчи“ (1932), Кучма театр (1933), Г.Камол номидаги театрнинг қишлоқ филиали, Мензели қишлоқ театри (1935) ташкил этилди. Уларнинг саҳнасида маҳаллий драматурглардан К.Тинчуриннинг „Америкалик“, „Елкансиз қайиқ“, „Кандра дарёсида“, Ф.Бурнашнинг „Кекса Камол“, Татаристон Иззатнинг „Учқунлар“, „Оқимлар“, шунингдек, У.Шекспир, Ф.Шиллер, П.Бомарше, Н.Гогол песалари қўйилди. 50—60 йилларда реж.ларнинг янги авлоди (М.Салимжонов, П.Исанбет, Р.Тумашев, М. Мустафин) театр соҳасида иш бошлади. Бошқа халқларнинг, шу жумладан, Ўзбекистоннинг театр жамоалари билан ижодий алоқалар кенгайди, гастрол сафарлари уюштирилди: Г.Камол номидаги Татаристон академик драма театри Тошкентга бир неча бор келиб, ўз спектаклларини намойиш этди. Ўз навбатида Ўзбекистон давлат ансанбллари ҳам Қозон шаҳрига гастрол сафарларини уюштирадилар. Қозонда ёш томошабинлар театри, Татаристон драма ва комедия театри, қўғирчоқ театри, Татаристон сайёр драма театри ишлайди. Театр санъатининг таникли арбоблари: Х. Г. Абжалилов, Ф.Халитов, Ш. Биктимиров, В.Павлова, Г.Шамуков ва бошқалар.[1]

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 "Татаристон" ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „ОБ УТВЕРЖДЕНИИ РЕЕСТРА АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛЬНЫХ ЕДИНИЦ И НАСЕЛЕННЫХ ПУНКТОВ В РЕСПУБЛИКЕ ТАТАРСТАН“ (1 декабр 2017). 2023-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-август.
  3. ↑ „Конституция Республики Татарстан“ (1992-йил 6-ноябр). 2023-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-август.
  4. ↑ „Улугбек Хамдам, Ялгызлык (повесть)“ (2023-йил 14-август). 2023-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-август.