Tatariya (Turkiston)

Тартария (лотинча: Тартариа, франсузча: Тартариэ, олмонча: Тартареи , русча: Тартария) ёки Татариа (русча: Татария) Ғарбий Европа адабиёти ва картографиясида Каспий денгизи, Урал тоғлари, Тинч океани ҳамда Хитой, Ҳиндистон ва Форснинг шимолий чегаралари билан чегараланган Осиёнинг катта қисми учун қўлланилган умумий атама бўлиб, бу минтақа ўша пайтда Европа географларига маълум бўлмаган. Атаманинг фаол ишлатилишини 13—19-асрларда кузатиш мумкин. 19-асрга қадар бу ҳудуд ҳақидаги Европа олимлари ва сайёҳларининг билими жуда оз бўлган. Замонавий инглиз тилида сўзлашувчилар анъаналарига кўра, илгари Тартар деб номланувчи минтақа одатда Ички ёки Марказий Евроосиё деб аталади. Бу ҳудуднинг катта қисми қурғоқчил текисликлардан иборат бўлиб, уларнинг асосий аҳолиси ўтмишда чорвачилик билан шуғулланган[1].
Бундай назариялар Татария (ёки „Тартария“) илғор технология ва маданиятга эга бўлган ва кейинчалик йўқолиб кетган сивилизация эканлигини англатади[2]. Ҳозирги вақтда Татар минтақаси Афғонистоннинг марказий қисмидан шимолий Қозоғистонгача бўлган ҳудудни, шунингдек, ҳозирги Мўғулистон, Хитой ва Россиянинг Узоқ Шарқидаги „Хитой татарияси“ ҳудудларини қамраб олган.
Географияси ва тарихи

18-асргача Европада Манжурия, Сибир ва Марказий Осиё ҳақидаги билимлар чекланган эди. Бутун ҳудуд оддийгина „тартариа“ ва унинг аҳолиси „тартарлар“ деб аталган[3]. Илк замонавий даврда, географияни тушуниш ортиб бориши билан, Европаликлар татарларни ҳукмрон куч номини ёки географик жойлашувини билдирувчи префикслар билан бирнеча гуруҳларга бўлишни бошлайдилар. Шундай қилиб, Сибир буюк татарлар, Қрим хонлиги кичик татарлар, Манжурия хитой татарлари, ғарбий Ўрта Осиё (Россия Ўрта Осиёни эгаллагунга қадар) мустақил татарлар сифатида танилган[4]. Булар эса асли туркийлар бўлган ва европа манбаларида барча турклар „Тартарлар“ деб аталган. ХВИИ асрга келиб эса, асосан, католик миссионерлик ёзувлари таъсирида „татар“ сўзи манжурлар ва улар ҳукмронлик қилган ерларга нисбатан „тартар“ сўзи қўлланила бошланган[5].
Рад этиш
"Татария" атамасидан фойдаланиш Европа географларигагина маълум бўлганлиги сабабли кейинчалик камайган, аммо, бу атама 19-асргача кўп манбаларда ишлатилган[4]. Хитойдаги езуит миссионерлари томонидан тўпланган этнографик маълумотлар, ХВИИИ аср бошларида Европа географиясида „Хитой татарлари“нинг Манжурия билан адаштирилишига сабаб бўлган[3]. Эгор Меендорф ва Александр фон Гумболдтнинг бу ҳудудга қилган саёҳатлари 19-аср бошларида Ўрта Осиё атамаси билан бир қаторда Ички Осиё[4] каби қўшимча атамаларни, рус экспансионизми эса „Сибир“ атамасининг келиб чиқишига сабаб бўлган
20-асрга келиб, Сибир ва Марказий Осиё учун атама сифатида татар сўзини қўллаш эскирган. Бироқ, бу сарлавҳа Питер Флемингнинг 1936-йилда чоп этилган „Татария янгиликлари“ китобида ҳам берилган бўлиб, унда унинг Марказий Осиё бўйлаб саёҳатлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилган.
Тартариянинг фитна назарияси
Буюк Татария назарияси йўқолган ер ёки сивилизация сифатида Россияда пайдо бўлган, бу жиҳатлар биринчи навбатда Анатолий Фоменконинг Янги хронологиясида кўзга ташланган, сўнгра Николай Левашовнинг ирқий оккултизм тарихи билан кенг оммалаштирилган. Ўзининг миллатчилиги билан машҳур бўлган рус псевдофанида Тартария Россиянинг „ҳақиқий“ номи сифатида тақдим этилган бўлиб, у Ғарбда ёмон ниятлилар томонидан „эътиборсиз қолдирилган“[6][7]. Россия География Жамияти фитна назариясини экстремистик фантазия сифатида рад этишади[8].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Cоннелл 2016.
- ↑ Дуннинг. „Скептоид #765: Тартариа анд тҳе Муд Флоод“. Скептоид (2021-йил феврал). Қаралди: 16-сентабр 2021-йил.
- ↑ 3,0 3,1 Эллиотт 2000.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Села 2016.
- ↑ Донг 2020.
- ↑ Горшенина 2014.
- ↑ Горшенина 2019.
- ↑ „Вся правда о Тартарии“ (русча). Русское географическое общество (5-октабр 2020-йил). Қаралди: 14-май 2022-йил.