Tatevi
Татеви — кечпишар хўраки узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик, илмий тадқиқот натижасида Эчкиэмар ва Паркент навларини чатиштириб чиқарилган (С. А. Погосян, Э. Л. Мартиросян). Тупи кучли ўсади. Барглари ўртача, тўгарак, беш бўлмали.
Гули икки жинсли. Узум боши йирик, силиндрсимон, тиғиз ёки ўртача тиғиз. Ғужуми жуда йирик, юмалоқ, пушти, усти мум/убор билан қопланган. Пўсти қалин. Эти гўштдор, серсув. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3380° бўлганда 158— 162 кунда пишади. Новдалари яхши етилади. Совуққа чидами паст. Ҳосилдорлиги 165—195 с/га.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |