Татлар, тотлар — Россия Федерациясидаги халқ. Асосан, Догистон (12,9 минг киши; жами 19,4 минг киши, 1990й.лар ўрталари) ва Озарбайжон (10,2 минг киши)да ҳамда Эронда яшайдилар. Тат тилида сўзлашади. Диндорлари —, сунний ва сиа мусулмонлар, христиан-монофисийлар. Деҳқончилик, боғдорчилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланади.