Тавче гравче — Македония ошхонасининг анъанавий таоми, товада қовурилган ловия. Сербия ошхонасида айнан шунга ўхшаш бўлган пребранац таоми мавжуд[1][2].

Таом номи иккита сўз: „тавче“ — „махсус сопол идиш“ ва „гравче“ — „ловия“дан ташкил топган. Унинг „гравче на тавче“[3], „македонча ловия“ каби бошқа номлари ҳам бор.

Таомни тайёрлаш учун Тетово шаҳри ҳудудида етиштириладиган йирик оқ ловиянинг тетовац навидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Таом таркибига оқ ловиядан ташқари пиёз, ўсимлик мойи, қизил булғор қалампири ва турли хил зираворлар: туз, мурч, петрушка ва бошқалар қўшилади.

Ловия таом тайёрлашдан аввал сувга солиб қўйилади ва юмшатилади, сўнгра пишгунча қайнатилади, қайнаш охирига келиб қолганда унга ёғда қовурилган пиёз ҳамда зираворлар қўшилади. Ловия тайёр бўлгандан кейин иссиқбардош идишга — тавчега олинади ва яна пиширилади. Таомга гўшт қўшиш ҳам мумкин[4].

Манбалар

Ҳаволалар