Яҳудийлик
Yahudiylik
мавзусидаги мақолалар
Категория
Яҳудийлар · Яҳудийлик · Мазҳаблар
Яҳудий фалсафа
Диний матнлар
Муқаддас шаҳарлар
Муҳим шахслар
Ҳаёт тарзи
Раввин
Синагога
Яҳудийлик ва бошқа динлар
Антисемитизм · Филосемитизм · Ешива
Холокост
Таврот

Таврот (ибронийча: תּוֹרָה‎, яъни „тора“ — таълимот, қонун) — иудаизм динининг муқаддас китоби. Таврот 5 та китоб (Ибтидо, Чиқиш, Ловий, Сонлар, Иккинчи қонун)нинг умумий номи. Иудаизм ва ислом ақидаси бўйича, Таврот Аллоҳнинг Мусога а.с Жаброил а.с орқали туширган китоби. Кўпинча у "Мусо қонунлари" деб ҳам аталади. Таврот ёзувлари оғзаки тарзда мил. ав. ХИ—ВИ асрлар ўртасида шаклланган. В асрда Фаластинда китоб шаклига келтирилган. Тавротда дунёнинг яратилиши, Одамато, Момоҳаво, тўфон, Бобил минораси ва тиллар чатишуви, илк яҳудий пайғамбарлари, яхудийларнинг Мисрдан чиқиб асирликдан қутулиши, уларга Фаластинни муқаддас ер сифатида берилиши, Мусонинг худодан олган кўрсатмалари, Яхвага сиғинишнинг бошланиши, диний ақида, тартиб ва маросимлар, яҳудийларнинг 40 йил Синай ярим оролда кўчманчиликда ҳаёт кечириши, яҳудийлар худо томонидан танланган халқ экани баён қилинади. Тавротни асрлар давомида талқин ва қайта талқин этиш натижасида иудаизмнинг яна бир муқаддас китоби — Талмуд шаклланган.

Қуръонда Таврот ҳақида бир қанча оятлар бор. Қуръонга кўра, Инжилдаги каби Тавротда ҳам яҳудийлардан бўлмаган Аҳмад исмли пайғамбарнинг дунёга келиши ҳақида айтилган. Мусулмон адабиётида "Қадимги аҳд" да учрайдиган барча китобларни Таврот деб атайдилар.

Элдор Иброҳимов.