Тахмонпеч — безак буюми; тахмонга тахлаб қўйиладиган кўрпа, кўрпача ва бошқа буюмларни киши кўзидан пана қилиб туриш учун тутиладиган парда, тўсиқ. Ўзбекистон ҳудудининг турли минтақаларида ўзига хос усулда кашта тикиб безатилади (яна қаранг Чойшаб).