Taxtiravon
Тахтиравон (тахт ва форс, равон — юрувчи) — қад. ва ўрта аср Шарқ мамлакатларида 2 узун ёғочга ўрнатилиб кўтариб юриладиган ўриндиқ. 2 учидан 2 киши кутариб юрган. Т.да подшо, хон, амир, лашкарбоши, турли амалдорлар, шунингдек, маликалар, бадавлат хонадонларга мансуб аёллар кўтариб юрилган. Т. кейинчалик Шарқдан Ғарб мамлакатларига, хусусан, Юнонистонга (мил. ав. ИВ аср), Римга (мил. ав. И аср) ўтган. Дастлаб Т.дан аёллар ва беморлар фойдаланишган. Рим империясида дабдабабозлик белгиси ҳисобланган (серҳашам безатилган, кўтариб юрувчининг ташқи қиёфаси, кийими бир хил бўлишига эътибор берилган).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |