Хитой Республикаси

Тайван (台灣), Хитой Республикаси (中華民國), ёки Тайван Республикаси (台灣共和國) — Тинч океаннинг давлат. Пойтахти — Тайпей. Расмий тил — хитой (мандарин) тили. Аҳоли буддизм, даосизм ва христиан динларига эътиқод қилади. Пул бирлиги — Янги Тайван доллари.

Орол ҳақидаги дастлабки маълумотлар И—ИИ асрлардаги Хитой манбаларида учрайди. 1590-йилда Тайванни португаллар босиб олиб, Формоза (гўзал, нафис) деб атаганлар. 1624-йилдан голландлар назоратида бўлди. 1861-йилда улардан озод этилиб, маъмурий жиҳатдан Хитойнинг Фуцзян провинсияси таркибига киритилди. 1887-йилда эса алоҳида провинсия қилиб ажратидди. 1894—95 йиллардаги Япония — Хитой урушидан сўнг орол японларга ўтди. Иккинчи жаҳон урушида японлар енгилгач, Тайван 1945-йилда Хитойга қайтарилди. 1949-йилда ХХР ташкил этилгач, мағлуб бўлган гоминданчилар Тайванга ўрнашиб олдилар ва „Хитой Республикаси ҳукумати“ни туздилар. Тайванда амал қилинадиган конституцияга мувофиқ Тайван ҳукумати оролни 6 йил муддатга сайланган президент бошкарадиган „Хитой Республикаси“ деб номлади. ХХР ҳукумати эса Тайван маъмуриятига „бир давлат — икки система“ шаклини таклиф этди. Унга мувофиқ орол тинч йўл билан ягона Хитой юрисдиксияси остидаги ўз ижтимоий тизимига эга маъмурий рн бўлиши лозим. Тайван ҳукумати эса бунга қарши ва у „бир мамлакат — икки ҳокимият“ шаклини таклиф этмокда. Тайваннинг олий бошқарув органлари — Миллий мажлис ва 5 асосий палата (юан) дан иборат. Президент, Миллий мажлис ва палаталар 6 йил муддатга сайланади. 40 дан ортиқ партия рўйхатга олинган, етакчи партиялар — демократик прогрессив партия, гоминдан партияси (Миллатпарвар партия).

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Тайван иқтисодий ўсиш ва экспорт бўйича дунёда энг юқори суръатларга эга бўлиб, иқтисодий жиҳатдан кучли маъмурий тузилмага айланган. Ҳозир Тайван Шарқий Осиёнинг "Тўрт кичик иқтисодий аждари — Корея Республикаси, Сингапур ва Сянган гуруҳидаги янги индустриал мамлакат ҳисобланади. 1991-йилдан Осиё Тинч океан иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига аъзо. Тайваннинг ялпи ички маҳсулоти 270 млрд. доллардан зиёд бўлиб, жаҳонда 20-ўринни эгаллайди. Иқтисодий ўсиш суръати — 65,1%. Компютер, электрон уйрўзғор аппаратураси, кийимкечак, поябзал, спорт яхталари ишлаб чиқариш. бўйича жаҳон хўжалигида етакчи ўринни эгаллайди. Тайван электроника таркибий кисмлари, мебел, тўқимачилик, металлургия, кимё, аниқ машинасозлик маҳсулотларининг йирик экспорт қилувчиси. Асосий саноат тармоқлари: тўқимачилик, радиоэлектроника, кемасозлик, озиқ-овқат, семент, ўрмонёғочсозлик, пўлат эритиш. Йирик саноат шаҳарлари: Тайбей, Сзилун, Тайчжун, Гаосюн. Камфара ишлаб чиқариш. ва экспорт қилишда дунёда 1ўринда. Ҳудудининг 24% экин майдони. Асосий экини — шоли, шунингдек, шакаркамиш, батат, ананас ҳам етиштирилади; чой плантациялари бор. Чорвачиликда қўй боқилади. Балиқ овланади.

Тайвани дунёнинг 15 давлати тан олган (2020). Асосий савдо ҳамкорлари — АҚСҲ, Япония, Сянган.