Tazar
Тазар — ер остидаги сув, ёмғир, кор сувларини йиғиб шаҳар ташқарисига чиқариш ва оқиндилар учун катта (йўғон) сопол қувурдан ёки ғишт ва лойдан тайёрланган махсус қурилма. Қадимдан заҳоб ерларнинг сувини қочирадиган зовур услубидаги кувурлар бўлган. Қад. Миср, Рим, Юнонистон ва Ҳиндистонда Т. қўлланган. Далварзинтепадан мил. ИИ—ИИИ асрларга оид бойзодагон уйининг поли остидан (3,5 м чуқурликдан қазиб олинган 20 та Т.нинг уз. 93—98 см, диаметри 42— 46 см бўлган) топилган. Афросиёбдан, Тожикистоннинг Қўрғонтепа будда ибодатхонасидан (ИИ—ИИИ асрлар), Термиздаги Қоратепа будда ибодатхонасидан (ИИ—ИИИ асрлар), Афғонистоннинг Ойхоним ш. харобасидан (мил.ав. ИВ аср), Марвпе.т Абдуллахон шаҳарқалъа харобасидан топилган Т.лар ўзига хосдир. Ўрта Осиёда (ХИ—ХВИ асрлар) арк, ўрда, қалъа, турар жой меъморлиги, Мадраса ва ҳаммомлар қурилишида Т.дан фойдаланилгани ҳақида ёзма маълумотлар сақланган. Ҳозирги кунда кўпқаватли уйлар, жамоат бинолари ва бошқа қурилишларда канализация тизимидан фойдаланилмокда.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |