Тазод, мутобиқа, мутазод (араб. — зидлаш) — бадиий тасвирнинг таъсирчан ва кенг қўлланадиган воситаларидан. Насрда ҳам, назмда ҳам учрайди. Ўзаро зид тушунчаларни ифодаловчи сўз ёки ибораларни ишлатишда кўзга ташланади:Гаҳе тобтим фалакдан нотавонлиғ, Гаҳе кўрдим замондан комронлиғ. Басе иссиғ-совуғ кўрдим замонда, Басе аччиғчучук тогтим жаҳонда.

(Навоий).

"Нотавонлиғ— комронлиғ", "иссиқсовуқ", "аччиғ-чучук" сўзлари воситасида Т. яратилган. Т., дастлаб фолклор ва қад. бадиий адабиётда ишлатилган. Навоий асарларида юксак шеърий санъат даражасида тараққий этган. Ўзбек шоирлари ижодида ҳам Т. учрайди (Ғ. Ғулом, "Сен етим эмассан", Э.Воҳидов, "Юрак ва акл" ва бошқалар). Ад.: Ҳусайний А., Бадойиъ уссанойиъ, Т., 1981.