Тбилиси (грузинча: თბილისი, 1936-йилгача русча транскрипсиясида – Тифлис (грузинча: ტფილისი)) — Гуржистон пойтахти. Йирик индустриал, илмий ва маданий марказлардан бири, транспорт тугуни. Тбилиси сойлигида, Кура дарёсининг ҳар иккала соҳилида, 406– 522 м баландликда жойлашган. Январнинг ўртача температураси 0,5°, июлники 24,2°. Йиллик ёғин 510 мм. Майдони 348,6 км². Аҳолиси 1280 минг киши |(2002-йил шаҳар маъмуриятига қарашли аҳоли пунктлари билан бирга – 1,5 млн. кишига яқин)]. Тбилиси 8 туманга бўлинган.

Тбилиси

грузинча: თბილისი
шаҳар
Skyline of Tbilisi
Tbilisi
Байроқ
Tbilisi
Герб
41°43′0″Н 44°48′0″Э / 41.71667°Н 44.80000°Э / 41.71667; 44.80000
Мамлакат Грузия
Ҳукумат
 • Мер Каха Каладзе
Асос солинган 455-йил[1]
Илк эслатилиши 379-йил[2]
Аввалги номлари Тифлис (грузинча: ტფილისი)
Қачондан бери шаҳар 1936-йил
Майдон 720 км2 (280 кв ми)
Маркази баландлиги 100 м
Аҳолиси
 (2021)
1 172 010[3]
Зичлиги 1533 киши/км2
Миллий таркиб грузинлар (89,9 %), арманлар (4,8 %), озарбайжонлар (1,4 %), руслар (1,2 %), езидлар (1,0 %), осетинлар (0,4 %)[4]
Конфессиявий таркиб проваславлар (91,4 %), арманлар, ААЧ (4,8 %), мусулмонлар (1,1 %), езидлар (1,0 %)[5]
Этнохороним тбилисилик
Вақт минтақаси УТC+4
Телефон коди +995 32
Почта индекс(лар)и 0100–0199
Автомобил коди ГЕО
Tbilisi xaritada
Tbilisi
Тбилиси

Тбилиси сўзи илиқ сувли булоклар номи (гуржистонча „тбили“ – илиқ)дан олинган. Тбилиси шаҳарқалъа сифатида илк бор йилномаларда ИВ асрдан тилга олинади. Подшо Вахтанг И Горгасал даври (452–502)да Тбилиси Шарқий Гуржистоннинг энг йирик иқтисодий марказларидан бирига айланган. Вахтанг Ининг ўғли Дачи шаҳар деворларини қуришни тугатиб (ВИ аср боши), пойтахтни Мсхетадан Тбилисига кўчирди ва уни Шарқий Гуржистон давлати бўлмиш Картлининг пойтахтига айлантирди. ВИИ—ХИ асрларда Тбилиси араблар, хазарлар, форелар, турксалжўқлар ҳужумига дучор бўлган, ВИИИ аср 30-ёлларидан араб амирлигининг қароргоҳи. Гуржистонда Давид Бинокор подшолиги даврида Тбилиси озод қилиниб (1122), бирлашган грузин давлатининг пойтахтига айлантирилган. ХИИ—ХИИИ асрларда Тбилиси Яқин Шарқнинг энг йирик савдоҳунармандчилик ва маданий марказларидан бири. ХИИИ—ХВИИИ асрларда Тбилиси турли давлатлар таркибида бўлиб келди. 1801-йил Шарқий Гуржистон Россия империясига қўшиб олингач, Тбилиси Гуржистон губернясининг маъмурий маркази ва Кавказдаги рус қўшинлари бош қўмондонининг, 1845-йилдан эса Россия подшосининг Кавказдаги ноиби қароргоҳи бўлиб қолди. ХИХ асрнинг 2ярмидан Закавказеда темир йўл қурилиши бошланиши билан Тбилисида саноат корхоналари қурилиши тезлашди. Кўнтери заводлари, тамаки фабрикалари бунёд этилди. Бош темир йўл устахонаси Тбилисидаги энг катта корхона эди. 1921-йилдан Тбилиси узилкесил Грузиянинг пойтахти бўлиб қолди.

Тбилисининг етакчи саноат тармоклари – машинасозлик (станоклар, электровозлар, приборлар, қишлоқ хўжалиги. машиналари, электр техника буюмлари, авиация саноати маҳсулотлари ва бошқа ишлаб чиқариш.), металлсозлик, енгил (тўқимачилик, кўнпоябзал, галантерия, тикувчилик ва бошқа корхоналар), озиқ-овқат (шу жумладан, виноконяк, шампан виноси тайёрлаш, мевасабзавот консервалари, тамакичилик, ёгмой, нон заводлари ва бошқалар), ёғочсозлик, шиша ва чиннифаянс, кимё ва кимёфармаиевтика, полифафия саноатлари. Қурилиш материаллари ҳам ишлаб чикарилади. Тбилисида термал сувлардан иссиқхоналарни иситишда фойдаланилади.

Тбилиси – транспорт йўлларининг йирик тугуни, Ҳарбий Гуржистон йўлининг охирги пункти. Авиалиниялар оркали МДҲнинг деярли барча йирик марказлари билан боғланган. Ички транспорт ривожланган – автобус (1933-йилдан), трамвай, троллейбус (1937-йилдан) катнайди, 1966-йилдан метрополитен ишга туширилган. Дам олувчи ва сайёҳларни ташувчй*’ канат йўллари бор. Бу транспорт йўллари шаҳарнинг марказий кўчаларини тоғли қисми билан боғлайди.

Тбилиси Кура дарёси ва унинг террасалари бўйлаб 30 км га чўзилган. Шаҳарнинг жануби-шарқида тор кўчалар, ўрта асрларда қурилган 2–3 қаватли ғиштин уйлари бўлган эски шаҳар жойлашган. Эски шаҳарда Нариқалъа харобалари (қадимги кисми ИВ аср, кейингиси ХВИ—ХВИИ асрлар), тошдан қурилган Анчисхати (ВИ—ХВИИ асрлар) черкови ва Метехи (1278–93) черкови, Сиони кафедрали собори (ВИ—ВИИ асрлар), Ростом подшосининг ҳаммомлари (ХВИИ аср) сақланган. Гуржистон Фанлар академияси, 11 олий ўқув юрти (шу жумладан, 3 университет, консерватория), 14 театр (шу жумладан, опера ва балет театри), 20 дан ортиқ музей (шу жумладан, С. Жанашиа номидаги Гуржистон музейи, Гуржистон санъати музейи, Гуржистон картиналар галереяси, Гуржистон адабиёти музейи), Ботаника боғи, Давлат кутубхонаси, юздан ортиқ жамоат кутубхонаси, йирик нашриётлар бор. Тбилиси – Закавказеда туризмнинг йирик марказларидан. Шаҳарнинг жануби-шарқий қисмида Тбилиси балнеологик курорти жойлашган.

Тбилисида машҳур грузин ёзувчилари, рассомлари, композиторлари, жамоат арбоблари (Александр ва Иля Чавчавадзелар, Н. Бараташвили, Акакий ва Георгий Серетели, Н. Николадзе, Нино Пиросманишвили, Заҳарий Палиашвили ва бошқалар) ҳамда арман ва озарбайжон маданияти вакиллари (Х. Абовян, Г. Сундукян, О. Туманян, М. Ахундов, М. Шафи ва бошқалар) яшаб ижод килганлар. А. Грибоедов (Мтацминда тогдаги пантеонда дафн қилинган). А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, Л. Н. Толстой, М. Горкийларнинг номлари Тбилиси билан боғлиқ.[6]

Галерея


Манбалар

  1. ↑ კონსპექტი საქართველოს ისტორიიდან შედგენილი ა. ქუთათელაძისგან. რვეული И. თბილისი, სტამბა წიგნების გამომცემელ ქართველთა ამხანაგობისა, 1900. გვერდი 38.
  2. ↑ მოსე ჯანაშვილი "საქართველოს საქართველოს დედა-ქალაქი ტფილისი". ქუთაისი, ღამბაშიძის სტამბა, 1899. გვერდი 8.
  3. ↑ в границах региона (муниципалитета) Тбилиси
  4. ↑ 2014 Генерал Популатион Cенсус Ресулц — Тотал популатион бй регионс анд этҳниcитй(ингл.)
  5. ↑ георгиа-религион2014
  6. ↑ "Тбилиси" ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил