Tea Lanchava
Теа Ланчава (1974-йил 11-сентабрда Грузия, Кутаиси шаҳрида туғилган) — халқаро спорт устаси (2004) ва аёл гроссмейстер (2001) унвонларига эга аёл шахматчи.
| Теа Ланчава | |
|---|---|
|
ИМ Теа Ланчава 2013-йилда | |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши |
11-сентабр 1974-йил Кутаиси, Грузия |
| Саравҳа | Аёл гроссмейстер |
Шахматдаги фаолияти
Теа Ланчева 1974-йил 11-сентабрда Грузияда дунёга келган, 5 ёшида шахмат ўйнашни ўрганган. Унга ота-онаси устозлик қилишган, кейинчалик қизалоқдаги маҳоратни сезган ота-онани уни проффесионал мураббий қўлига топширишади.
У 1988-йили ўтказилган 14 ёшгача ўсмирлар шахмат мусобақаси ва 1990-йилда бўлиб ўтган 16 ёшгача бўлганлар тоифаларида шахмат бўйича ёшлар ўртасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади[1].
Теа Ланчава 1995-йилдан буён Голландияда истиқомат қилади ва 1997-йилдан бери Голландия Қироллик шахмат федерацияси вакили ҳамдур. У 2008 ва 2009-йиллардан ташқари бошқа барча шахмат олимпиадалари ва Европа чемпионатларида мунтазам иштирок этиб келади[2].
Теа Ланчава 2004-йил ФИДЕ томонидан халқаро уста мақомига эришган. Бундан аввал яъни 2001-йилда у аёл гроссмейстер унвонини ҳам қўлга киртган эди.
2012-йилда Теа Ланчава Голландия чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиблик шохсупасига кўтарилди. Шунингдек, у гроссмейстер (ГМ) Зҳаоқин Пенгни ортда қолдириб, кўп марта иккинчи ўринни эгаллаган.
2017-йилда Голландия аёллар чемпионатида Теа Ланчава қўшма тарзда биринчи ўринни эгаллади, аммо тай-брейкда Анне Хаастга ютқазиб қўйди ва иккинчи ўринни қўлга киритди. 2018-йилда Теа Ланчава Чжаоқин Пенгдан ярим очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади.
2006-йили Кушадасида ўтказилган шахмат бўйича Европа индивидуал чемпионатида Екатерина Аталикдан кейинги ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритди[3].
Голландия шахмат федерацияси
2018-йилда Теа Ланчава Голландия шахмат федерациясининг фахрий аъзоси этиб тайинланган.
Манбалар
- ↑ „А мих оф беаутифул дреамс“. ЧессБасе (11-октабр 2004-йил). Қаралди: 7-июл 2009-йил.
- ↑ Бартелски. „Wомен'с Чесс Олймпиадс: Теа Ланчава“. ОлимпБасе. Қаралди: 7-июл 2009-йил.
- ↑ Cроwтҳер. „Тҳе Wеэк ин Чесс 597: 7тҳ Эуропеан Индивидуал Чесс Чампионшипс“. Лондон Чесс Cентер (17-апрел 2006-йил). Қаралди: 7-июл 2009-йил.