Теам Фортресс 2
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2023-08) |
| Теам Фортресс 2 | |
|---|---|
|
| |
| Ишлаб чиқарувчи | Валве |
| Нашир этувчи | Валве |
| Чиқарилган сана | 2007-йил 10-октябр |
| Геймдизайнер |
Жоҳн Cоок Робин Wалкер |
| Бастакор | Мике Мораскй |
| Жанр | Биринчи шахс отишмаси |
| Платформалар |
Миcрософт Wиндоwс ПлайСтатион 3 Хбох 360 Маc ОС Х Линух |
| Юриткич | Соурcе |
| Ўйин режимлари |
Ёлғиз ўйинчили Кўп ўйинчили |
| Бошқарув | клавиатура ва сичқонча ёки геймпад |
Теам Фортресс 2 (инглизча сўзма-сўз — „Жамоа қалʻаси 2“ ) — 2007-йилда Валве корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган ва нашр этилган кўп ўйинчили биринчи шахс отишма ўйини. Ўйин „Қуаке“ учун 1996-йилдаги „Теам Фортресс“ модининг ва унинг 1999-йилдаги ремейки „Теам Фортресс Cлассиc“ давоми. Ўйин 2007-йилнинг октябр ойида Wиндоwс ва Хбох 360 учун Тҳе Оранге Бохънинг бир бўлаги ўлароқ чиқарилади ва 2007-йил декабрда ПлайСтатион 3ъга кўчирилади.[1][2] У 2008-йил апрел ойида Wиндоwс учун мустақил ўйин ўлароқ чиқарилади ва 2010-йил июн ойида Маc ОС Х ва 2013-йил феврал ойида Линухъни қўллаб-қувватлаш учун янгиланди. Теам Фортресс 2 Валвеънинг Стеам рақамли чакана сотувчиси орқали онлайн тарқатилади, Элеcтрониc Арц эса чакана ва консол нашрларини бошқаради.
Ўйинчилар иккита жамоадан бирига қўшилишади — РЕД ва БЛУ — ва ўйнаш учун тўққизта қаҳрамон синфидан бирини танлашади.
РЕД — Релиабле Эхcаватион Демолитион жумласининг қисқартмаси — ўзбекчадаги маъноси „Ишончли қазиш ва бузиш“. РЕД компанияси асосан сув омборлари ва конлар қазиш, бузиш ишлари, нон ва пиво ишлаб чиқаришга мослашганлиги билан маълум. Уларнинг жамоаси ёлланмалардан тузилган. РЕД сўзи инглиз тилидаги қизил ранг сўзи билан бир хил ёзилади, бу нега уюшма кўпроқ қизил рангни ишлатишини кўрсатади. РЕД бинолари ва яроғлари қизил ва сариқ рангларда, асосий қурилиш материаллари эса ёғоч, қизил ғишт ва тўқ қизил рангли металл қопламалар. Уюшма асосан қазиш ва бузиш ишларини бажариши ҳисобига, уларнинг бинолари ҳам оддий хўжалик биноларига ўхшаш ислиқи кўринишда.
БЛУ — Буилдерс Леагуэ Унитед жумласининг қисқартмаси — ўзбекчадаги маъноси „Қурувчилар бирлашган лигаси“. Ушбу компания асосан қурилиш ишлари, гидроэнергетика ва сут ишлаб чиқаришга мослашган. РЕД уюшмасига ўхшаб, БЛУ ҳам катта айғоқчилик уюшмаси учун ниқоб вазифасини ўтайди. Уюшма номи инглиз тилидаги кўк рангининг ёзилишига ўхшаб кетади. Шундан келиб чиқиб, уюшма учун ушбу ранг асосий ҳисобланади. БЛУ бино ва қурилмалари кўк ва оқрангда қурилган. Асосий ишлатиладиган қурилиш материаллари — оқ ғишт ва металл. БЛУ уюшмаси РЕДъдан фарқли ўлароқ, анча замонавий услуб ва саноатни устун кўради.
Ўйиннинг асосий режимлари байроқни эгаллаш ва тоғ беги. Ишлаб чиқаришни Теам Фортресс модини ишлаб чиқувчилари Жоҳн Cоок ва Робин Wалкер бошқарган. Теам Фортресс 2 1998-йилда Теам Фортресс 2: Бротҳерҳоод оф Армс номи билан эълон қилинган. Олдинги ғояга кўра, ўйин милитаризмга асосланган реалистик визуал эффектлар эга бўлиши керак эди, бироқ буларнинг бари ишлаб чиқариш муддати чўзилиб кетган 9 йил ичида ўзгартирилади. Валве олти йил давомида ҳеч қандай маълумот тақдим қилмаганидан сўнг, Теам Фортресс 2 мунтазам равишда Wиред Неwсънинг йиллик вапорwаре рўйхатида бошқа лойиҳалар қаторида жой олади. Ниҳоят, 2007-йилда Соурcе ўйин юритгичида чиқарилган Теам Фортресс 2 ўзининг ўтмишдош ўйинларининг синфларга асосланган ўйин хусусиятини сақлаб қолади ва шу билан бирга Ж. C. Леендеcкер, Деанн Cорнwелл ва Норман Роcкwелл ишларидан илҳомланган ҳолда мултфилмга ўхшаш визуал услубга эга бўлади. Шу билан бир қаторда, ўйналадиган синфларининг визуал ва оғзаки образларига эътибор ва 1960-йилларнинг айғоқчи филмлари эстетикасига урғу кучаяди.
Теам Фортресс 2 ўзининг бадиий йўналиши, геймплейи ва юморлари учун танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлди[3][4][5] ва барча яратилган видео ўйинларнинг буюкларидан деб аташди.[6][7][8] Ўйин 2023-йил январ ойидан буён Валве расмий серверлари томонидан Стеам устахонасида оддий ўйинчилар яратган контентларни янги мавсумий сон ўлароқ чиқарилиб қўллаб-қувватланмоқда. Бундан ташқари, янги контентлар. 2011-йил июн ойида ўйин виртуал товарлари учун микротрансакциялар томонидан қўллаб-қувватланадиган ўйнаш учун текин ўйин айланади. Шунингдек, текин ўйнайдиган фойдаланувчиларига вақти-вақти билан ўйин ичидаги жиҳозлар ва нарсаларни олиш имконини берувчи „тушириш тизими“ қўшилди ва такомиллаштирилди. 2020-йил бошидан бери Валве расмий серверларида ҳаққоний ўйинга халақит берадиган „чеат“ ишлатувчи бот ҳисоблари оқими жуда кўп кузатилмоқда.[9]
Геймплей
Кўпгина ўйин режимларида БЛУ ва РЕД битта мақсад устида кураш олиб боришади.[4] Ўйинчилар жамоадаги тўққизта қаҳрамон синфидан бири ўлароқ ўйнашлари мумкин, уларнинг ҳар бири ўз йўлига кучли ва кучсиз томонлари, шунингдек, қурол тўпламларига эга. Мақсадга эришиш учун ушбу синфлар ўзларининг кучли ва кучсиз томонларини жамоавий муҳитда бир-бри билан самарали ишлатиши талаб этилади. Бироқ, бир қатор синфларнинг қобилиятлари олдинги Теам Фортрессъдан фарқли ўлароқ ўзгарган бўлса-да, ҳар бир синфнинг асосий элементлари сақланиб қолди. Битта синф қаҳрамони учун булар: битта асосий қурол, битта қўшимча қурол ва битта совуқ қурол.[10][11] Ўйин олтита расмий харита билан чиқарилган бўлса-да, юздан ортиқ хариталар (ҳамжамият томонидан яратилган хариталар ҳам) кейинги янгиланишларга киритилган.[12][13] Ўйинчилар биринчи марта ўйин режимини танлаб ўйинга кирганларида, ўша режимнинг мақсадларини қандай бажариш кераклигини кўрсатадиган кириш видеоси ижро этилади. Олишувлар давомида Эллен МcкЛаин овоз берадиган Администратор[14] карнайлар орқали воқеаларни эълон қилиб боради.[15] Битта олишув (матч) учун ўйинчилар сонининг чеклови Хбох 360 ва ПлайСтатион 3 да 16 та, Wиндоwс версиясида 24 та.[16] Бироқ, 2008-йилда Wиндоwс версияси 32 тагача ўйинчи сиғдира оладиган серверга янгиланди.[17]
Ўйин режимлари
Ўйиннинг асосий режимлари
Теам Фортресс 2 да бешта асосий ўйин режими бор.
- Эгалла/Қўриқла — режимда жамоалар икки гуруҳга бўлинади, булар Ҳужумчилар (бу ишни асосан БЛУ жамоаси бажаради) ва Ҳимоячилар (бу ишни асосан РЕД жамоаси бажаради). Ушбу режим вақт белгиланадиган ўйин режими бўлиб, унда БЛУ жамоасининг мақсади РЕД назорат нуқталарини эгаллаш (РЕД жамоаси бу нуқталарнинг „эгаси“ ҳисобланади). Назорат нуқталарининг сони ҳар харитада ҳар хиллиги билан фарқ қилади, шу билан бирга, нуқталар тегишли тартибда БЛУ жамоаси томонидан эгалланиши керак. Назорат нуқтасини эгаллаш учун ўйинчи маълум вақт давомида унинг устида туриши керак. Бу жараённи эгалланётган нуқтани битта жамоанинг кўпроқ ўйинчилари эгаллаши орқали тезлаштириш мумкин. БЛУ жамоаси назорат нуқтасини эгаллагандан кейин, уни РЕД жамоаси қайта эгаллай олмайди. РЕД жамоасининг асосий иши берилган вақт тугагунча БЛУ жамоаси барча назорат нуқталарини эгаллаб олишига йўл қўймаслик. Бир нуқта эгаллангандан сўнг, яна қўшимча вақт берилади.[18]
- Байроқни эгалла — ўйин режимида БЛУ ва РЕД жамоалари бир-бирининг „байроқларини“ (ушбу режимда байроқ сўзи рамзий бўлиб, унинг ўрнида разведка маълумотлари сақланадиган чамадон) қўлга киритиши керак. Шу билан бирга, иккала жамоа ҳам ўз чамадонларини қўриқлаши керак. Чамадонни рақиб базасидан олиб қочаётган ўйинчи уни тушириб юборганда — ўлдирилиб ёки қўлдан ташлаб юборганда — 1 дақиқа ичида ерда ётган жойидан қайта олинмаса, яна асл ўрнига қайтади. Жамоанинг чамадони фақат рақиб жамоа томонидан олиб қочилиши мумкин. Рақиб чамадонини биринчи бўлиб уч бора қўлга киритган жамоа олишувни ютади.[19]
- Назорат нуқталари — вақт белгиланадиган ўйин режими бўлиб, унда харита бўлаб бир нечта назорат нуқталари жойлашган (харитага қараб 3 тадан 5 тагача назорат нуқталари бўлиши мумкин). Назорат нуқталари сонига мос равишда хариталар ҳам „3CП“ ва „5CП“ деб номланади. Ўйин фақат ўрта назорат нуқтаси бетараф ҳолда бошланади, қолган назорат нуқталари эса иккала жамоа ўртасида тенг бўлинган бўлади. Ўрта назорат нуқтаси эгаллангандан сўнг, рақиб рамоасининг назорат нуқталарини кетма-кет эгаллашни бошлаши мумкин. Белгиланган вақт эса ҳар иккала жамоа ҳам назорат нуқталарини эгаллаши билан узайтирилади. Жамоа ютиши учун белгиланган вақт ичида барча назорат нуқталарини эгаллаган бўлиши керак.[18]
- Тоғ беги — вақт белгиланадиган ўйин режими бўлиб, унда РЕД ва БЛУ жамоалари хаританинг ўртасидаги ёлғиз назорат нуқтасини эгаллаши керак. Назорат нуқтасини эгаллагандан сўнг, таймер ҳисоблашни бошлайди. Бироқ, таймер вақти тугамасдан олдин нуқтани рақиб жамоа эгаллаб олса, таймер тўхтайди. Таймер 0 га тушгунгача назорат нуқтасини эгаллаб турган жамоа ютади.[20]
- Қўриқлаб бориш - вақт белгиланадиган ўйин режими бўлиб, эгалла/қўриқла режимига ўхҳсаб кетади. Унда БЛУ жамоаси портловчи аравани (бомба солинган арава) темир йўл бўйлаб суриши керак, РЕД жамоаси эса араванинг ўз базасига этиб боришига тўсқинлик қилиши керак. Аравани суриш учун камида битта БЛУ ўйинчиси арава ёнида юриши керак, арава эса ҳар 5 сонияда соғлиқ ва 50 бирлик миқдорда металл/ўқ-дориларни тарқатади. Қанчалик кўп БЛУ ўйинчилари аравани суришга уринса, араванинг тезлиги шунчалик кўп ортади. Қўриқлаб бориш режимидаги хариталарда темир йўл бўйлаб бир нечта „назорат нуқталари“ мавжуд. Портловчи арава етиб борган жойдаги назорат нуқтаси ўз-ўзидан БЛУ (Аравани сурадиган жамоага) жамоасига ўтади. Назорат нуқталарини эгаллаш белгиланган вақтни ҳам узайтиради. Агар арава БЛУ жамоаси томонидан 20 сония давомида сурилмаса, у сўнгги эгалланган назорат нуқтасига қайта бошлайди ва ўша ерда тўхтайди. РЕД жамоаси аравани тўхтатиш учун унинг ёнига бориши, БЛУ жамоаси ўйинчиларини эса арава яқинига йўлатмаслиги керак. РЕД жамоаси ютиши учун аравани белгиланган вақт тугамасдан олдин сўнгги назорат нуқтасига етиб боришига тўсқинлик қилиши керак.[21]
Ўйинчилар синфи
Теам Фортресс 2 тўққизта ўйналадиган синфни ўз ичига олади, улар тенг равишда „Ҳужумчи“, „Ҳимоячи“ ва „Қўллаб-қувватловчи“ тоифаларига бўлинган.[12] Ҳар бир синфнинг кучли ва кучсиз томонлари бор ва улар бошқа синфлар билан ўзаро ишлашлари керак, шунда мақсадга эришиш осон бўлади.[22] Ҳар бир синфда камида учта стандарт қурол мавжуд: асосий қурол, қўшимча қурол ва совуқ қурол. Баъзи синфларда шахсий рақамли ёрдамчилар учун қўшимча катаклар мавжуд.
Ҳужумчилар
- Сcоут (ўзбек тилида Кузатувчи ёки Разведкачи) — ҳақиқий исми Жеремй бўлган америкалик бейсбол мухлиси ва Массачусец штатининг Бостон шаҳридан кўча чопари. Унинг югуриш билан шиғулланишининг асосий мақсади „қутирган акаларини уриб енгиш“ эди (Сcоутънинг еттита акаси бор).[23] У тезкор ва чаққон қаҳрамон. Сcоут стандарт бўйича кесик милтиқ, тўппонча ва алюминий бейсбол битаси билан қуролланган. Сcоут иккиталик сакраш бажариши мумкин ва назорат нуқталарини эгаллаш чоғида икки киши ҳисобига ўтади. Шунингдек портловчи аравани суришда ҳам тезлиги ҳисобига икки карра тезроқ суради.
- Солдиэр (ўзбек тилида Аскар) — ҳақиқий исми Жане Доэ, ўрта ғарбдан бўлган америкалик жингоистик ватанпарвар. У ҳеч қачон қуролли кучларнинг бирон бир бўлимида хизмат қилмаган бўлса ҳам, ўзини ҳарбий одам деб билади.[24] Солдиэр стандарт бўйича реактив ракетаотар, ов милтиғи ва белкурак билан қуролланган.[25] У ўйиндаги Ҳеавйъдан кейин иккинчи энг секин ва иккинчи энг кўп соғлиққа эга синф. Солдиэр бир жойдан иккинчи жойга тез ўтиш учун реактив ракетаотари орқали ракета сакраши амалга ошириши мумкин, бироқ бу унинг соғлиғини камайтиради.
- Пйро (ўзбек тилида Пиро яъни олов) — жинси ва келиб чиқиши номаълум бўлган пироманиак бўлиб, у ёнғинга чидамли костюм ва овозни сўндирувчи газниқоб кияди.[26] Пйро стандарт бўйича ўт пуркагич, ов милтиғи ва ўт ўчирувчилар болтаси билан қуролланган. Оддий алангадан ташқари, Пйрўнинг ўт пуркагичи яқинидаги душманларни орқага итариш, ўқларни қайтариш ва ёнаётган жамоадошларини ўчириш учун сиқилган ҳаво пуркаб отиши мумкин. Пйро тасаввурида ҳақиқий ҳаётни бошқача кўради ва у ўзини Пироландия деб аталган утопик хаёлот дунёсида яшаётганига ишонади.[27][28]
Ҳимоя
- Демоман („Демонстратион“ яъни Кўрсатувчи, ўзининг нимаси зўр эканлигини кўрсатади) — ҳақиқий исми Тавеш ДеГроот, Шотландиянинг Уллапул шаҳридан келган қора танли, бир кўзли, алкоголик бузғунчилик бўйича мутахассис.[29] Стандарт бўйича гранатаотар, масофадан портлатиладиган „ёпишқоқ бомба“ ва шиша бутилка билан қуролланган. Демоман ўз портлагичларини ёпиқ жойлардан туриб ҳужум қилиш ва тузоқлар ўрнатиш учун ишлатиши мумкин.[27] Солдиэрънинг ракета сакрашига ўхшаб, Демоман ўзининг ёпишқоқ бомбаотари орқали„ёпишқоқ сакраш“ амалга ошириши мумкин, бироқ бу унинг соғлиғини камайтиради.
- Ҳеавй ёки Ҳеавй Wеапонс Гуй (ўзбек тилида Оғир ёки Оғир қуролли йигит) — ҳақиқий исми Михаил, СССРнинг Жугжур тоғларидан келган катта рус одам. Унинг қадди-қомати ва урғуси оғир, отишма кучига берилиб кетади. У ўйиндаги энг секин юрувчи синф бўлиб, катта миқдордаги шикаст етказиши ҳам, шикаст ейиши ҳам мумкин. Унинг стандарт қуроллари „Саша“ деб эркалаб атайдиган минигани, ов милтиғи ва муштлари.[30]
- Энгинеэр (ўзбек тилида Муҳандис) — ҳақиқий исми Делл Cонагҳер, америкалик ихтирочи, муҳандис, интеллектуал ва „гоод ол' бой“, туғилиб ўсган жойи Беэ Cаве, Техас.[31] Энгинеэр ўз жамоасини қўллаб-қувватлаб туриш учун қурилмалар қуриши мумкин: керакли нуқталарни қўриқлаш учун қўриқчи қурол, соғлиқ ва ўқ-дорилар тарқаткич ва бир жуфт (битта кириш ва битта чиқиш) телепорт модули.[27] Энгинеэр стандарт бўйича ов милтиғи, тўппонча, совуқ қурол сифатида ҳам, биноларни таъмирлаш ва янгилаш учун ҳам устачилик калитини ишлатади Шунингдек иккита алоҳида шахсий рақамли ёрдамчи билан қуролланган; бири қурилмаларни қуриш учун, иккинчиси эса уларни узоқдан туриб йўқ қилиш учун.
Қўллаб-қувватловчи
- Медиc (ўзбек тилида Шифокор) — ҳақиқий исми Лудwиг, штутгартлик немис шифокори, Гиппократ қасамёдига унчалик эътибор бермайди.[32] У яраланган жамоадошларининг соғлиғини тиклай оладиган „Меди Гун“ билан қуролланган. Жамоадошларини даволаётганда, Меди Гун аста-секин „ÜберЧарге“ ҳисоблагичини тўлдириб боради. У тўлиқ қувватланганда эса Медиc даволаётган жамоадошини вақтинчалик енгилмаслик билан таъминлаш учун фаоллаштириши мумкин. Медиc шунингдек, жамоадошларисиз курашиши керак бўлган вазиятлар учун шприцотар ва суяк арралагич билан қуролланган.[33][27] У каптарларни уй ҳайвонлари ўлароқ сақлайди, улардан бирининг оти эса Архимед.
- Снипер (ўзбек тилида Мерган) — ҳақиқий исми Мун-деэ, Янги Зеландияда туғилган ва Австралияда ўсиб улғайган,[34] стандарт бўйича душманларни узоқ оралиқдан отиш учун лазер мўлжалли мерганлик милтиғи билан қуролланган. Ўйинчи душманнинг қаерини нишонга олиши ва отишига қараб турли хил шикастлар етказиши ёки умуман бошига отибоқ ўлдириши мумкин. Қўшимча қуроллари эса, яқин олишувлар учун тўппонча-пулемёт ва кескир кукри.[27]
- Спй (ўзбек тилида Айғоқчи) — франсуз махфий тезкор ходими бўлиб, унинг яроғлари яширин ва писиб кириш учун мўлжалланган, жумладан, қўл соати сифатида ниқобланган яшириш мосламаси, душман энгинеэр биноларини ўчириш ва йўқ қилиш учун ишлатиладиган электрон сапёр ва унинг сигарет қутисига яширинган қурилма. Ушбу қурилма унга ҳар иккала жамоанинг исталган ўйинчиси кўринишига кириш имконини беради.[35] У револвер ва капалак пичоғи билан қуролланган. Пичоқни душманларни орқасига санчиш орқали уларни шу ондаёқ ўлдиришда ишлатиши мумкин.[27] У ўз жамоасидаги бошқа аъзолардан фарқли ўлароқ, ёрқин рангдаги кийим киймайдиган ягона қаҳрамон, унинг ўрнига эса балаклава, иш костюми, бўйинбоғ ва жамоасининг рангидаги бироз тўқроқ қўлқопларни афзал кўради.
Манбалар
- ↑ „Оранге Бох Гоэс Голд“. Жойстиқ (27-сентабр 2007-йил). 2015-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-ноябр 2014-йил.
- ↑ „Тҳе Оранге Бох“. Метаcритиc. 2014-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-ноябр 2014-йил.
- ↑ Герстманн. „Тҳе Оранге Бох Ревиэw“. ГамеСпот (11-октабр 2007-йил). 2013-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июл 2007-йил.
- ↑ 4,0 4,1 Онетт. „Теам Фортресс 2 Ревиэw“. ИГН (9-октабр 2007-йил). 2012-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-май 2008-йил.
- ↑ Wонг. „Теам Фортресс 2 Ревиэw“. ГамеДаилй (12-октабр 2007-йил). 2007-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-май 2008-йил.
- ↑ Стафф. „Тҳе 500 бест гамес оф алл тиме: 500-401“ (инглизча). Полйгон (27-ноябр 2017-йил). 3-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-апрел 2022-йил.
- ↑ Wебер. „Тҳе 50 бест гамес оф алл тиме“ (инглизча). гамесрадар (23-ноябр 2021-йил). 24-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-апрел 2022-йил.
- ↑ „Топ 100 Видео Гамес оф Алл Тиме - ИГН.cом“ (10-декабр 2017-йил). 2017-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-апрел 2022-йил.
- ↑ Wалкер. „Теам Фортресс 2 Плаерс Бег Валве То Аcкноwледге Тҳе Гаме'с Бот Проблем“. Котаку (17-март 2022-йил). 22-июн 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-июн 2022-йил.
- ↑ „Ҳалф-Лифе 2: Эписоде Тwо – Тҳе Ретурн оф Теам Фортресс 2 анд Отҳер Сурприсес“. ГамеСпот (13-июл 2006-йил). 2014-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июл 2015-йил.
- ↑ Бергҳаммер, Биллй. „Теам Фортресс 2 Ҳандс-Он Превиэw“. Гаме Информер (28-март 2007-йил). 2007-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-апрел 2007-йил.
- ↑ 12,0 12,1 Бергҳаммер, Биллй. „Тҳе Теам Фортресс 2 Интервиэw: Тҳе Эволутион“. Гаме Информер (27-март 2007-йил). 2007-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-апрел 2007-йил.
- ↑ „Теам Фортресс 2 Бадландс превиэw“. Шаcкнеwс (14-январ 2008-йил). 2012-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2008-йил.
- ↑ „Теам Фортресс 2 – Тҳе Администратор“. Валве (9-декабр 2009-йил). 2012-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-декабр 2011-йил.
- ↑ „Эллен МcЛаин“. Интернет Мовиэ Датабасе. 2009-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июл 2009-йил.
- ↑ „Теам Фортресс 2 Интервиэw“. ИГН (10-апрел 2007-йил). 2013-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-август 2007-йил.
- ↑ „Теам Фортресс 2 Фебруарй 28, 2008 Теам Фортресс 2 упдате“. Валве (28-феврал 2008-йил). 2009-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октабр 2009-йил.
- ↑ 18,0 18,1 „Теам Фортресс 2 (Гаме) – Гиант Бомб“ (инглизча). Гиант Бомб. 2017-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-ноябр 2017-йил.
- ↑ Счолз. „Cаптуре Тҳе Флаг – CТФ – Мапс « Артиcле « Теам Фортресс 2 – ТФ2 – ТФC – ТФПортал“ (олмонча). www.тфпортал.де. 2017-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-ноябр 2017-йил.
- ↑ „Теам Фортресс 2 – Cласслесс Упдате“. www.теамфортресс.cом. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-ноябр 2017-йил.
- ↑ „Теам Фортресс 2 – Голд Руш Упдате“. www.теамфортресс.cом. 2017-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-ноябр 2017-йил.
- ↑ „А Ҳеавй Проблем“. Теам Фортресс 2 (1-июл 2008-йил). 2008-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-сентабр 2008-йил.
- ↑ „Меэт тҳе Сcоут“. Теам Фортресс 2. Валве. 2010-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-апрел 2008-йил.
- ↑ „Меэт тҳе Солдиэр“. Теам Фортресс 2. Валве. 2010-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2007-йил.
- ↑ „Теам Фортресс 2 - Солдиэр“. www.теамфортресс.cом. 13-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2021-йил.
- ↑ „Теам Фортресс 2 - Пйро“. www.теамфортресс.cом. 2-июл 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-август 2022-йил.
- ↑ 27,0 27,1 27,2 27,3 27,4 27,5 Голдстеин, Ҳиларй. „Теам Фортресс 2: Cласс Wарфаре“. ИГН (23-май 2007-йил). 2013-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-сентабр 2007-йил. Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; наме "ИГН-cлассес" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент - ↑ „Пйро Упдате“. Теам Фортресс 2. Валве. 2008-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июн 2008-йил.
- ↑ „Меэт тҳе Демоман“. Теам Фортресс 2. Валве. 2012-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2007-йил.
- ↑ „Меэт тҳе Ҳеавй“. Теам Фортресс 2. Валве. 2010-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2007-йил.
- ↑ „Меэт тҳе Энгинеэр“. Теам Фортресс 2. Валве. 2010-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2007-йил.
- ↑ Жунгелс. „ТФ2 Традинг Cардс – Парт 2“. Теам Фортресс 2. Валве (3-июл 2008-йил). 2012-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-июл 2008-йил.
- ↑ „Голд Руш Упдате“. Теам Фортресс 2. Валве (29-апрел 2008-йил). 2008-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-май 2008-йил.
- ↑ „Меэт тҳе Снипер“. Теам Фортресс 2. Валве. 2010-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июн 2008-йил.
- ↑ „Меэт тҳе Спй“. www.теамфортресс.cом. Валве. 2-июл 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-август 2022-йил.
