Ёнгсангу (Сеул маркази) даги барда бир шиша Тедонган пивоси

Тедонган (корейсча: 대동강맥주, Тедонган мекчу; инглизча: Таэдонгганг Беэр) ― Шимолий Кореядаги энг кенг тарқалган ва севимли пиволардан бири.

Пивонинг номи Пхеняннинг асосий дарёси Тедонган номидан олинган.

Пхеняннинг Садонг туманида, 2002-йил 29-ноябрдан бери худди шу номдаги пиво заводида ишлаб чиқарилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 70 мл.

Тедонган — ярим оролнинг жанубий қисмида сотиб олинадиган ягона Шимолий Корея пивоси. Сотувга учта нав таклиф этилади: Оч, Кучли ва Тўқ.

Асосий савдо бозори — Пхенян (КХДР). Пхенянда 300 дан ортиқ пиво барлари мавжуд[1]. 2005-йилдан бери Жанубий Кореяга ҳам чекланган миқдорда етказиб берилмоқда.

Шимолий кореяликлар қуритилган минтайни аччиқ соя соусига ботириб пиво ичишни афзал кўрадилар[1].

Манбалар

Ҳаволалар