Тефия — Сатурн сайёрасининг йўлдошларидан бири. Юлдуз катталиги 10,6, диаметри 1050 км, сайёрадан ўртача узоклиги 295000 км. Т. Сатурн атрофини тахминан 2 суткада айланиб чиқади. Т.ни 1684-йилда франсуз астрономи Ж.Кассини очган. Одиссей кратери (кенглиги 400 км) ва 3 минг км га чўзилиб кетган Итака канони билан машҳур. Т. Қуёш системасидаги ўз йўлдошлари (ўлчамлари 20 км дан бўлган Телесто ва Калипсо)га эга бўлган йўлдошдир. Т. 1981-йил "Вояжер1", 1982-йилда "Вояжер2" космик аппаратлари ёрдамида ўрганилган. Т., асосан, муз хрлатидаги сувдан ташкил топган. Т. баъзан Фетида, Тефис, Тетис деб ҳам аталади (я на қ. Сайёралар йўлдошлари).