Tehron ustoni
Теҳрон вилояти Дашти Кавир чўлининг ғарбида, Элбурс тоғ тизмасининг жанубий этагида жойлашган. Ушбу вилоят шимолдан Мозандарон устони, шарқдан Симнон устони, жануб ва жануби ғарбдан Қум устони ва Марказий устони, ғарбдан эса Қазвин устони билан чегарадошдир. Вилоятда 13 та туман, 35 та бахш, 80 та қишлоқ ва 55 та шаҳар мавжуд. Теҳрон, Шаҳриёр, Караж, Работи Карим, Соважбалоғ, Назаробод, Варомин, Эсломшаҳр, Шамиронот, Рай, Дамованд, Фирузкуҳ ва Покдашт шаҳарлари Теҳрон вилояти таркибига киради.
| Устон | |
|---|---|
| Маъмурий маркази | Теҳрон |
| Йирик шаҳари | Теҳрон, Шаҳриёр, Караж |
| Расмий тили | форсча |
| Аҳоли | 9 000 000 (2022)[1] |
| Майдони |
18 814 км² (ў %) |
| Харитада | |
Иқлими
Теҳрон вилоятининг об-ҳавосига шимолдаги Элбурс тоғ тизимлари, жанубдаги Дашти Кавир чўли ва ғарбий ёмғирли шамоллар таъсир кўрсатувчи омиллар ҳисобланади. Жанубдан эсган шамол Теҳронга Кавир чўлининг иссиқ ҳавосини, қум, чанг олиб келади. Тоғлардан эсган майин эса Дашти Кавирдан келаётган ифлос моддаларни қайтаришга қодир эмас. Боз устига бу шамол икки тарафга тоғлардан чўл томонга ва чўл томондан тоғларга эсади. Кун давомида чўлдан кечалари тоғдан эсган шамол уларни жануб томонга учиради. Вилоятнинг шимолий қисмида ёғин миқдори 500 мм.ни ташкил этади. Вилоят жануби ёғин миқдори сезиларли даражада кўп бўлгани учун чорва молларини парваришлайдиган аҳоли учун қулай шароит яратади.
Дарёлари
Вилоятда Караж дарёси, Жожруд дарёси, Ҳароз дарёси, Ҳаблеруд дарёси, Толеқон дарёси, Лор дарёси ва 48 та шахсий вақф мулкига тегишли қанот (ер ости сув каналлари), 1000 та қудуқ (улардан 260 таси аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга мўжалланган), булоқлар вилоятнинг муҳим сув манбалари ҳисобланади.
Шаршара ва кўли
Теҳрон устонида бир нечта шаршаралар ҳам мавжуд. Улардан энг машҳурлари Дуг'улу шаршараси ва Сангон шаршараси ҳисобланади. Теҳронда яна тепаликларда жойлашган кўллар ҳам мавжуд. Улардан бири Тор ко'ли деб аталади.
Тарихи
Теҳрон вилояти сув ҳавзаларига бой бўлгани сабаб қадимги орий қабилаларнинг илк яшаш маконларидан бири бўлган. Қадимда Рай (ҳозирги Теҳрон шаҳри яқиндиги шаҳар) ва Теҳрон жойлашган ер Рўмодрози ёки Рого, Рогс деб номланган. Салавкийлар сулоласининг асосчиси Салукус замонида Рай шаҳрида даҳшатли зилзила рўй беради. Ҳаробага айланган шаҳар қайтадан барпо этилиб, уни Ўрупус деб номлайдилар. Бунинг сабаби Салукус туғилган жой ҳам шундай аталган. Парфияликлар даврида Рай шаҳри салтанатнинг баҳорги пойтахтига айланди. Ашконийлар даврида эса бу ерлар Аршакия деб аталган[2].
Истироҳат боғлари
Теҳрон устони ва унинг атрофида бетакрор манзарали ўрмонлар ва истироҳат боғлари мавжуд. Улар асосан Албурз тоғ тизмасига кирувчи теҳрон ва Караж шаҳарларидаги тоғларда жойлашган. Қуйида бир қанча истироҳат боғларининг номлари билан танишамиз: Читгар о'рмонли истироҳат бог'и, Сурх Ҳисор о'рмонли истироҳат бог'и, Лавизон о'рмонли истироҳат бог'и, Вардовард о'рмонли истироҳат бог'и, Куйи Наср о'рмонли истироҳат бог'и каби ўрмонли ва Миллат истироҳат боғи , Обу-оташ истироҳат боғи , Лола истироҳат боғи, Шаҳар истироҳат боғи, Толиқоний истироҳат боғи , Эрам истироҳат боғи, Бе'сат истироҳат боғи, Сойи истироҳат боғи , Жамшидия истироҳат боғи каби кўплаб истироҳат боғлари мавжуд.
Диққатга сазовор жойлари
Бу вилоятнинг диққатга сазовор жойлари Имомзоде Эйнали ва Зейнали ёдгорлик мажмуаси, Ҳазрат Абдулазим Ҳасаний муҳташам саройи, Биби Шаҳрбону мақбараси, Дорулфунун, Имомзоде Қосем, Ибн Бобавие мақбараси, Теҳрон музейлари, Имом масжиди, Шаҳид Мутаҳҳарий масжиди, Гулистон бог'и ва саройи, Соҳибқирония саройи, Жаҳоннамо музейи, Буржи милод, Озодлик монументи, Шабали мақбараси, Ховарон ёшлар маданият саройи, Баҳман маданият саройи, Болалар маданият саройи, Сан'ат маданият саройи.
Манбалар
- ↑ „جمعیت تهران از ۹ میلیون نفر عبور کرد“. www.меҳрнеwс.cом.
- ↑ Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 69-88-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.