Текели (қозоқча: Текелі) — Қозоғистон Республикаси Олмаота вилоятидаги шаҳар. Қоратол дарёси бўйида. Жунғария Олатови этакларида, денгиз сатҳидан 950–1600 м баландликда жойлашган. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 30,3 минг киши (2013).

Текели

қозоқча: Текелі
шаҳар
Tekeli
Байроқ
44°50′0″Н 78°49′0″Э / 44.83333°Н 78.81667°Э / 44.83333; 78.81667
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Алмати вилояти
Ҳукумат
 • Аким Қайнарбеков Талғат Қанатович
Асос солинган 1937
Қачондан бери шаҳар 1952
Майдон 174 км2 (67 кв ми)
Маркази баландлиги 1 300 м
Аҳолиси
 (2013)
30,355[1]
Миллий таркиб қозоқлар (47,5 %)
руслар (44,8 %)
татарлар (2,4 %)
олмонлар (1,7 %)
корейслар (1,3 %)
украинлар (0,8 %)[2][3]
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 72835[4]
Почта индекс(лар)и 041700[5]
Автомобил коди Б, 05
Tekeli xaritada
Tekeli
Текели
Tekeli xaritada
Tekeli
Текели

Тарихи

1911-йил ташкил топиб, 1927-йил кент даражасига кўтарилди. 1933-йили инженер-геологлар М. Юдичев ва М. Қадилбековнинг илмий-тадқиқот ишларининг натижасида Текели дарёсининг ўнг қирғоғидан қўрғошин, рух, кумуш, кадмий, германий конлари топилди. 1937-йил Текели қўрғошин-рух бошқармасининг қурулиши бошланиб, 1942-йил қўрғошин-рух комбинати қурилди. 1939-йил шифохона барпо этилди, 1941-йил биринчи ўрта мактаб қад ростлади.

Саноати

Шаҳарда Қўрғошин-рух комбинати, ғишт заводи, трикотаж ва тикувчилик фабрикаси бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

Иқлими

Текелининг иқлими континентал, қиши совуқ, ёзи илиқ. Январ ойининг ўртача йиллик ҳарорати −11-13 °C, июлники — 20-22 °C. Ёғингарчиликнинг йиллик ўртача миқдори 650–1900 мм. Шаҳарнинг атрофида, Қўра дарёсининг ёнида баландлиги 90 метрни ташкил қилувчи Бурхонбулоқ номли шаршара мавжуд[6].

Галерия

Манбалар

Адабиётлар

„Жетісу энсиклопедияси“. „Арис“ нашриёти. Алмати. 2004

Ҳаволалар