Tektitlar
Тектитлар (юн. тектос — эриган) — турли шакл ва кичик ўлчамдаги, усти нотекис ўйдимчизикли яшил, сариқ ёки кора рангдаги, бутунлигича, эриган характерли скулптура кўринишига эга бўлган силикатли шиша жисмлар. Т.да СиО2—88,5% гача, А12О320,5%, ҒеО11,5%, СаО8,5%. Муҳим элементлардан Ни бўлиб, бошқа шишаларга нисбатан таркибида сув кам бўлади. Т. магнитланиш хоссасига эга эмас. Бу Т.нинг жуда юқори тра ва узоқ вақт қизишидан ҳосил бўлганлигини билдиради. "Т." термини австралиялик геолог Э.Зюсс томонидан киритилган (1900), уни эриган метеорит деб ҳисоблаган. Ўтмишда Т.га тааллуқли кўпгина афсоналар тўқилган; улар мўъжизали атрибутлар, туморлар бўлиб хизмат қилган ва табобатда ҳам фойдаланилган. Т. Антарктидадан ташқари ҳамма қитъаларда топилган. Т.нинг хиллари топилган географик жойига қараб номланган: иргизитлар ва жаманшинитлар (Иргиз дарёси ва Жанубий Уралдаги Жаманшинит ерлари), молдивит (Жанубий Чехия, Жанубий Германия), филиппинитлар (Филиппин о.лари), индошинитлар (Ҳиндихитой), австралитлар (Австралия ва Тасмания) ва бошқа Энг йирик Т. (огирлиги 3,2 кг) Лаосда топилган. Ўртача зичлиги 2,4 г/см³. Т. палеогенантропогенли ётқизиқларда ёки Ер юзасининг вулканлар келиб чиқиши истисно бўлган областларида учрайди. Т. табиий тарқалган жойидан ташқарида фақат маданий қатламларда (мас., диний буюм сифатида) учрайди. Ҳозиргига қадар Т.нинг келиб чиқиши ҳақидаги умум қабул қилинган гипотезалар маълум эмас. Баъзиларнинг фикрича, Т. метеорит; бошкалар эса уларни метеорит, астероид ёки кометаларнинг ерга тушиши натижасида ҳосил бўлган деб тахмин қилишади. Ўта характерли скулптурага эга. Вулканли шишалардан фаркли ўлароқ, Т.да кристаллитлар деярли йўқ ва газ пуфакчалари нисбатан кам бўлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |