Teleboshqarish
Телебошқариш – бирон бир обектнинг ишини назорат қилиш, агар зарур бўлса, иш режимини ўзгартириш, унинг фазодаги хрлати ёки вазиятини ўзгартириб туриш ва бошқа учун мўлжаланган бошқариш қурилмалари мажмуи. Телемеханиканинг бир қисми бўлган телебошқаришда оператор (компютер) бошкариладиган обектга юборадиган кодланган электр ёки радиосигналлар алоқа канали орқали узатилади. Телебошқариш сигналлари бошқариладиган обектнинг автоматик тизими занжирига таъсир этади. Телебошқариш оператор ёки бошқа узатиш қурилмасининг ташқи таъсирини кодланган сигналга айлантирувчи кодлаш ва сигналларни ажратувчи декодлаш қурилмаларидан иборат. Кодлаш қурилмаси алоқа каналида кодланган сигналларни узоқ масофага узатади; декодлаш қурилмаси эса турли командаларнинг сигналларини турларга ажратади. Телебошқариш дискрет (узлукли) ва узлуксиз турларга бўлинади. Дискрет бошқариш тизимларида автоматиканинг мое занжирларини танлаш ва бу занжирларга таъминлаш манбаларини улаш ёки узиш учун „улаш“, „узиш“ каби турли командалар узатилади. Узлуксиз бошқариш тизимлари иш бажарувчи органлари узлуксиз кўп турли вазиятларга эга бўлган механизмлар (мас., харакатланувчи обектнинг рули)ни бошқаради. Бундай органларнинг вазияти автоматик тизимнинг бирор занжиридаги кучланиш қийматини ўзгартириб бошқарилади. Телебошқариш қўлланиладиган алоқа каналларининг сонига, селексия усуллари га ва сигналларнинг фарқига, аппаратура турига ва конструктив жиҳозланишига қараб турларга бўлинади. Бир неча алоқа канали бўлган тизимлар бошқариш пункти билан бошқариладиган обект орасидаги масофа унча катта бўлмаган ҳолларда қўлланади. Масофа ортган сари бир каналли алоқа тизимидан ва анча мураккаб кодлаш, декодлаш қурилмаларидан фойдаланилади. Телебошқаришдан ҳавода, ер устида, сувда ҳаракатланувчи обектларнинг ҳаракатини (учишини) ёки зарядларни портлатишни масофада туриб бошқаришда ҳам фойдаланилади (қаранг Радиотелемеханика).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |