Telefon apparati
Телефон аппарати — абонентларнинг гаплашиши учун мўлжалланган электракустик аппарата; телефон тармоқларининг охирги абонент қурилмаси. Амалда қўлланган биринчи узатишни қабул қилиш қурилмасини 1876-йилда Шотланд ихтирочиси А. Г. Белл ихтиро қилган. Кейинчалик турли мамлакатларнинг ихтирочи ва олимлари уни такомиллаштирган. Телефон аппарати гаплашиладиган қисм (телефон ва микрофон, булар умумий корпус, яъни трубкага бирлаштирилади), абонентни чақирувчи қисм (дискли ёки тугмачали рақам тергич, яъни сигнал қўнғироғи) ва коммутация қурилмаси (аппаратнинг чақирувчи қисмини гаплашиш қисмига улайди)дан иборат. Телефон аппаратиларнинг ҳаммаси механоавтоматик режимда ишлайди (яъни рақам териш механик, абонентларни улаш автоматик тарзда амалга ошади). Абонентларга „ўзи“ жавоб берадиган, уларнинг телефон рақамларини магнит хотирага қайд қиладиган авторақам тергичли автомат Телефон аппаратлари ҳам мавжуд.
Микрофон занжирини ўзгармас ток билан таъминлаш усулига кўра, маҳаллий батареяли ва марказий батареяли (телефон стянинг марказий батареясига уланган) Телефон аппарати фарқланади. Оддий Телефон аппаратларидан ташқари, шахталарда ишлатиладиган (портлаш хавфи йўқ), диспетчерлик, таксофон (автоматтелефон)лар, уяли телефон ва бошқа Телефон аппаратлари ҳам бор. Бошқариш пулти ва телевизион блоки бўлган. Телефон аппарати видеотелефон деб аталади. Бунда абонентлар бир-бирини кўриб туради, раем, фотосурат, матн ва бошқаларни кўриш мумкин бўлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |