Телекс [теле… ва инглизча, эхчанге —алмашинув] – абонентлар орасида икки томонлама бевосита телеграф хабарлар алмашиш учун мўлжалланган халқаро телеграф алоқа тармоғи. „Телекс“ коммутация телеграф стялари бўлган мамлакатларнинг миллий телефаф тармоқларини бирлаштиради. Стялар кабел ва радиолиниялар, шунингдек космик алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда телеграф алоқа каналлари бўйича бир-бири билан хабарлар алмашинади. Абонентларни миллий, халқаро ва қитъалараро коммутация стялари автоматик тарзда (абонент ракамини териб) ёки буюртма бўйича (стя операторлари опкали) улайди. Ҳар қайси абонент томонда автоматик тарзда жавоб берувчи қурилмали старцтоп (улашузиш) телеграф аппарата ва чақирув асбоби бўлади. Жаҳондаги 150 дан кўп мамлакат (шу жумладан Ўзбекистон) миллий телеграф тармокларини бирлаштиради (2004).