Telepatiya
Телепатия (теле... ва юн. патҳос — сезиш, ҳис қилиш) — фикр ва ҳистуйғуларни сезги органлари иштирокисиз масофага узатиш ҳодисаси. Баъзи манбаларда ахборот узатувчи билан уни қабул қилувчи ўртасидаги ўзаро фикрий мулоқотга Т. дейилади. Т. вақт ва фазо жиҳатдан инсондан узоқлашган, бевосита идрок қилиш имкони бўлмаган ҳодисаларни сезиш (ҳис қилиш) қобилияти тўғрисидаги таълимотдир. Инсондаги Т. қобилиятининг илмий ечими ҳали топилмаган. У ҳакда турли қарашлар, талқинлар мавжуд. Фикрни сезги органлари ёрдамисиз, маълум физикавий муҳициз ҳам масофага узатиш мумкин деган ёндашув бор. Баъзи психологлар одамларда бундай хусусият бўлишини тасдикласалар, бошқалари унга шубҳа билан қарайдилар, ҳатто инкор киладилар. Ондасонда учраб турадиган Т. ҳодисаси умумпсихологик қонуниятга эга эмас. Шу боис, ҳозирги замон илмий психологиясида телепатик қобилиятнинг инсонларда мавжудлиги борасида экспериментал маълумотлар тўпланмаган. Келажакда Т. бўйича чуқур илмий тадқиқотлар ўтказилмаса, у парапсихология воқелиги сифатида қолиб кетаверади.
Эргаш Ғозиев.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |