Televizor

Телевизор (ТВ) ёки ойнайи жаҳон телевизион сигналларни қабул қилиб, уларни тасвир ва зўр товушга айлантириб берувчи электрон қурилмадир.
Телевизор (теле… ва лот. висо — қарайман) — телестудиядан узатиладиган телеэшиттиришларнинг электр сигналлари (телесигналлар) ни қабул қилиш, кучайтириш ҳамда тасвир ва товушга айлантириш учун мўлжалланган радиоэлектрон қурилма. Рангли ва оққора, стационар ва кўчма хиллари бор. Телевизион марказдан тарқатилган электр сигналларини тўлқинларни қабул қилувчи антенна тутиб, кабел орқали телевизорга узатади. Бунда тебранишлар кучаяди, тасвир ва товуш сигналларига ажралади, сўнгра кинескоп ва радиокарнайга ўтади. Генераторлар (сатр ёйиш ва кадр ёйиш генераторлари) воситасида кинескоп экранида телевизион растр ҳосил қилинади. Оққора телевизорда тасвир сигналлари қора ва ёруғ элементлар кўринишида намоён бўлади. Қабул қилинадиган дастурлар сонига қараб, телевизорлар бир, уч, беш, ўн икки, ўттиз бир ва бошқа каналли бўлади. Телевизорда қабул қилиш учун метрли тўлқинлар диапазонида ишлайдиган телевизион каналлардан фойдаланилади. Дециметрли диапазондаги дастурларни қабул қилиш учун телевизорларга алоҳида мослама — конвертор қўйилади. У дециметрли сигнални қабул қилиб, частотасини биринчи, иккинчи ёки бошқа телевизион канал частотасига мослаб беради. Телевизорларнинг тузилиши стандартлаштирилган. Уларнинг соддалаштирилган схемаси каналнинг алмашлаб улаш блоки, тасвир ва овоз каналлари, синхронлаш каналлари, ёювчи блок ва электр қуввати билан таъминловчи блокдан иборат. Телестудиялар бир неча дастурни бир вақтда узатади. Улардан керагини кўриш учун телевизорда созлаш блокидан фойдаланилади. Бу блок юқори частотали кучайтиргич билан туташтирилган бўлади. Тасвир ва товуш сигналлари бир-биридан фарқ қиладиган частоталарда узатилганлиги учун бу сигналлар кучайтирилганидан сўнг юқори частотали тебранишлар ажралади ва бошқа-бошқа мустақил каналлар бўйича кетади. Товуш сигналлари тебранишлари товуш блокига тушади. Тасвир блокида детектор юқори частотали тебранишлардан тасвир сигналларини ажратиб олади. Рангли телевизорларнинг тузилиши анча мураккаб, улар оққора телевизорлардан ранглар канали блоки ва рангли кинескопи билан фарқ қилади. Рангли телевидение тизими 3 каналли бўлади. Монохром ташкил этувчилар — қизил (Қ), кўк (К) ва зангори (3) ранглар ранг қоргичида аралашади, сўнгра узатгич модуляторига ўтади. Тебранишлар қабул қилгичда қайтадан 3 частота (Қ, К ва 3) каналига бўлиниб, рангли кинескопга ўтади. Сифат кўрсаткичлари, экранининг ўлчами ва фойдаланишга қулайлиги бўйича телевизор 4 синфга бўлинади: И — ИИИ синфдагиси — стационар телевизорлар, ИВ синфдагиси — портатив (кўчма) телевизорлар. Одатда, телевизор босма монтаждан кенг фойдаланилган алоҳида конструктив блоклардан тузилади. Телевизорларда, асосан, ярим ўтказгичли асбоблар, интеграл платалар, транзисторлар қўлланади. Экрани текис ва электролюминофорда ишлайдиган, жуда катта ва митти экранли телевизорлар яратилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |