Теллуридлар — теллурнинг электр мусбат элементлар, асосан, металлар билан ҳосил қилган бирикмалари, теллурид кислота Н2Те тузлари. Т. сулфидлар ва селенидларга ўхшаш бўлиб, тузилиши ва хоссалари жиҳатидан уларга яқин. Т. компонентларини инерт муҳитда бевосита эритиб ва бошқа усулларда олинади. Т. телевизор трубкалари, дозиметрлар, нурланиш ҳисоблагичлари, магнит асбоблари, термогенераторлар ва бошқа да ишлатилади.

Табиий Т. — минераллар; теллурнинг огир металлар (Би, Ау, Аг, Пд, Си, Сб, Пт ва бошқалар) билан ҳосил қилган табиий бирикмалари. Табиий Т. мураккаб, ностехеометрик таркибли. Металлдек ялтироқ, электр ўтказувчан; қаттиқлиги 2—3, зичлиги 6—7 г/см2.

Табиий Т.нинг 40 га яқин тури маълум. Асосий минераллари: алтаит, теллуровисмутит, тетрадимит, калаверит, гессит, мончеит, котулскит, меренскит. Табиий Т. колчедан, мисникел, мисмолибден, полиметалл конларида учрайди. Табиий Т.дан асл металлар (Аи, Аг, Пт, Пд) ва теллур ажратиб олинади.