„Темир хотин“ — Шароф Бошбековнинг шу номли асари[1] бўйича, режиссор Исамат Эргашевнинг 1990-йилда суратга олинган кинофилми. Филм қишлоқ ҳаётидаги ташвишларни ёритади.[2][3]

Темир Хотин
Режиссёр(лар) Исамат Эргашев
Продюсер(лар) Исамат Эргашев
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Шароф Бошбеков
Маҳмуд Тўйчиев
Ролларда Мурод Ражабов
Дилором Эгамбердиева
Жамшид Зокиров
Ғани А'замов
Бастакор(лар) Фаррух Зокиров
Рустам Илёсов
Оператор(лар) Рифқат Иброҳимов
Дистрибютор Ўзбекфилм
Премера
санаси
Oʻzbekiston bayrogʻi Тошкент, 1990-йил
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил ўзбекча

Сюжети

Механизатор Қўчқор ака оддий қишлоқ ҳаёти кечиради. Бир куни уйга одатдагидек ичиб келиб, тўполон қилганидан сўнг, унинг хотини болаларни кўтариб, уйдан кетади („сабоқ“ бўлсин, дея). Шу куни Қўчқор аканинг уйига унинг таниши бўлмиш шаҳарлик муҳандис-роботехник Олимтой келади. Олимтой шу қишлоққа пахта терувчи гиноид-роботни олиб келиб, синов ишларини бошламоқчи бўлади. Қўчқор акага робот ёқиб қолади, унга „Аломат“ деган исм қўяди. Ҳатто у билан оила қуриш учун дўсти Дасаевни олиб келиб, унга никоҳ ўқиттиради. Бу орада Аломат қишлоқлик одамлар ҳаётини таҳлил қилиб, зўриқишга учрайди ва юқори кучланишли трансформаторга уланиб, худкушлик қилади. Олимтой буни Қўчқор акадан кўради, у роботни ўта мушкул ишлар билан қийнаб юборганини таъкидлайди. Қўчқор ака бу айбловларни рад этади, Аломатга ҳар ўзбек аёли қиладиган кундалик ишининг ярмини ҳам юкламаганини айтади.

Ролларда

Актёр Рол
Мурод Ражабов Қўчқор ака бош қаҳрамон Қўчқор ака
Дилором Эгамбердиева Аломат робот Аломат
Дилором Қамбарова Қумри хотини Қумри
Жамшид Зокиров Олимтой робототехник Олимтой
Наби Раҳимов киноартист киноартист
Ғани Аъзамов Дасаев мулла Дасаев

ҚЎCҲҚОР — тракторчи «АЛОМАТ» — робот ОЛИМЖОН — ёш олим ҚУМРИ — Қўчқорнинг хотини СҲАРОФАТ — қўшни жувон САЛТАНАТ — қўшни аёл СУВОН — мулла ТУРОБЖОН — Қўчқорнинг ўғли


Тасвирий гуруҳ

Тасвирий гуруҳ

Аббос Тўлаганов, Бобур Раҳмонов

Саундтрек

"Оқ ва қора", Фаррух Зокиров ва Ялла ансамбли, Юлдуз Усмонова.

Техник маълумотлар

  • „Ўзбекфилм“ давлат аксиядорлик компанияси томонидан суратга олинган.
  • Бадиий филм, рангли.

Манбалар

  1. ↑ „Шароф Бошбеков. Темир хотин (комедия)“.
  2. ↑ ҳттпс://www.кино-театр.ру/кино/мовиэ/сов/7930/аннот/
  3. ↑ УзбекФилмсҲД (2019-07-11), Темир хотин (о'збек филм) | Темир хотин (узбекфильм), қаралди: 2024-12-11