Temirchaklar
Темирчаклар (Теттигониоидеа) -тўғри қанотли ҳашаротлар туркуми катта оиласи, 7 мингга яқин тури маълум. Ўзбекистонда 100 дан ортиқ тури учрайди. Орқа оёқлари сакровчи. Кўпчилиги (асосан, эркаги)нинг олдинги қанотида овоз чиқарувчи органи бор. Иссиқ ва илиқ иқлимли мамлакатларда тарқалган. Эшитиш органи олдинги оёғининг болдир қисмида жойлашган. Тухум қўйгичи қиличсимон, узун. Т. ўсимликхўр, шунингдек, йиртқичлари ҳам бор. Ўрмон четлари, бутазорлар, ғорлар, тошлар остида ва бошқа жойларда яшайди. Тухуми қишлайди; баҳорда тухумдан личинка ривожланади. Личинка 1—2 ой мобайнида 5—8 марта пуст ташлаб тараққий этади. Ҳаёт сикли бир ёки бир неча йил (дшпауза ҳисобига) давом этади. Баъзи Т. (яшил Т. ва кулранг Т.) қурғоқчилик йиллари экинлар (ғалла, токзорлар)га зиён келтиради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |