Темирдарахт (Арганиа сидерохйлон) — ёғочи қаттиқ ва оғир бир неча тур дарахтларнинг умумий номи. Кўпчилиги тропик ва субтропик мамлакатларда усади. Парриа персиcа тури Озарбайжонда (Толиш), Шимолий Эрондаги дарёлар ёқасида ўсиб, аралаш ўрмонлар ҳосил қилади. Секин ўсади. Бўйи 10 йилда атиги 2—5 м га етади. 200 йил яшайди. Ёғочи пишиқ, оғир, қизғиш; ундан машина ва ускуналарнинг деталлари ишланади. Баргида 5— 7% ошловчи моддалар бор.