Temizuya
Темизуя - синтоийлик ибодатхонаси ҳудудида жойлашган иншоотлардан бири бўлиб, у ибодатхонага киришда покланиш маросимини бажариш учун мўлжалланган махсус иншоотдир. Синтоийстлар уни чозуя (Чозуя) деб, ҳам аташади. Синтоийликда, чозуя ибодатхонага кириш дарвозасининг олдида қурилган бўлиб, ҳар бир зиёратчи ибодатхонага киришдан олдин унда қўл ва оғизларини чайишлари талаб этилади. Покланиш маросимини бажаргандан сўнг, зиёратчи тори орқали ибодатхонага киради. Покланиш маросими синтоиликда хараи деб, номланади. Хараи синтоийликда бажарилиши зарур бўлган амаллардан бири бўлиб, у ички (қалб поклиги) ташқи (тана ва кийим кечаклар поклигига) покликка нисбатан ишлатилади. Синтоийликда покликка миноги амалини бажариш орқали эришилади. Миноги амали булоқ, чашма, ёки сув тўпланадиган махсус идиш (бочка) шунингдек, сув олишга мўлжалланган тахтадан ясалган маросимий чўмич ёрдамида пок сув ила бажарилади. Зиёратчилар аввалига чўмичда сув олиб қўлларини ювадилар. Кейин эса, кафтларига сув олиб оғизларини чаядилар. Шундан сўнг, кейинги зиёратчиларга ибодат анжомини пок ҳолда ташлаб кетиш мақсадида маросимий чўмични ушлагичини ювиб қўядилар[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 366.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |