Mizoj
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мизож ёки темперамент — шахс фаолиятининг индивидуал хусусиятлари, яъни алоҳида психик жараён ва ҳолатидаги темпи, ритми, интенсивлиги тавсифи, физиологик жиҳатдан нерв системаси фаолиятининг типларига боғлиқ. Бу кишидаги ҳисси-ётнинг қўзғалиши ва унинг умумий ҳаракатчанлигида намоён бўлади. Ҳар қайси кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалиш тезлиги, кучи ва барқарорлиги ҳар хил. Бу организмнинг атроф муҳит таъсирига жавобан кўрсатадиган ихтиёрсиз реаксияларида айниқса яққол кўринади. Бу хусусиятлар ташқи томондан кишининг имо-ишоралари (мимикаси)да ифодаланади. Киши ҳиссиётининг бундай қўзғалувчанлик хусусиятлари диққатяинг кучи ва барқарорлигида, ирода сифатларида, ақлий жараёнлар, жумладан, нутқ тезлигида акс этади. Ихтиёрсиз фаолликнинг қандай юз беришига қараб кишилар сусткаш, лапашанг ёки тезкор, бетоқат, серғайрат каби сифатларга ажратилади. Шу хилдаги индивидуал хусусиятлардан кишининг мизожи таркиб топади. Мизож тушунчаси Гиппократ давридаёқ маълум бўлган. Мизож ҳақида 2 хил назария — гуморал ва морфологик назария мувжуд. Гуморал назария энг қад. бўлиб, унга кўра, мизож организмдаги муайян суюқлик (хилт)лар хусусиятлари билан боғлиқдир. Бу назарияда Гиппократ таълимоти асосий ўринда туради. Унга кўра, одам мизожининг турлича бўлиши организмдаги 4 суюқлик — қон, сафро, балғам, қора ўтнинг нисбати билан боғлиқ. Организмдаги қайси суюқликнинг устун бўлишига қараб, одам мизожи жиҳатдан 4 типга: сангвиник, холерик, меланхолик ва флегматик мизожларга бўлинади. Бу типларнинг психологик тавсифини И. Кант системалаштирган. Шунга мувофиқ, сангвиник мизож чаққон, илдам, ҳар хил воқеаларга ҳозиржавоб, ғам-ғусса ва муваффақияцизликларга бардошли, таассуротларни жўнгина ўзгартира оладиган хусусиятларга эга шахс Мизож. Холерик мизожлилар жўшқин, қизиққон, сержахл, серзарда, кайфияти тез ўзгарадиган кишилардир. Меланхолик мизож эгалари журъациз, ҳадиксирайдиган, арзимаган нарсадан жуда ташвишланадиган, юввош, сусткаш бўладилар. Флегматик мизож —суст ҳаракат, вазмин, совуққон, турғун кайфиятли, руҳий ҳолати ташқаридан яхши сезилмайдиган хусусиятли шахс Мизож Морфологик назария (Э. Кречмер ва У. Шелдон) мизожни тана тузилишига ва ташқи қиёфасига қараб белгилайди. Мизожнинг марказий нерв системаси билан боғлиқ илмий назариясини И. П. Павлов ишлаб чиққан. У нерв системасини 3 асосий хусусиятга: қўзғалиш ва тормозланиш кучи, бу жараёнларнинг мувозанати ва уларнинг илдамлик даражасига қараб бир-биридан фарқ қилишини аниқлади. Фаннинг ҳозирги тараққиёт босқичида психологлар мизожнинг олий нерв фаолияти хусусиятлари билан боғлиқлиги тўғрисидаги ғояларни ишлаб чиқишди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |